Эрдоған: Туркия С-500 зенит-ракета комплексларини ҳам сотиб олиши мумкин 

16:40 11.03.2019 981

Расмий Анқара Россиядан C-400 зенит-ракета комплексларини сотиб олишни рад қилмаслигини ҳамда C-500 зенит-ракета комплексларини ҳам сотиб олиш имкониятларини кўриб чиқади. Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Daily Sabah нашрига берган интервьюсида таъкидлаган. Шунингдек, Туркия раҳбари АҚШнинг иқтисодий санкциялар қўллаш тўғрисидаги таҳдиди ҳеч қандай маънога эга эмаслигини, бунга Туркия ҳам жавоб тариқасида иқтисодий чоралар кўриш имконига эга эканлигини эслатиб ўтди.

Шу билан бир қаторда, агар келишув шартлари Туркияни тўлиқ қониқтирса, АҚШʼнинг ”Patriot” 3PK қуроллари ҳам сотиб олиниши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Туркия 2017 йилнинг сентябрида Россия билан С-400 зенит-ракета комплекслари сотиб олиш борасида келишув имзолаган эди. Келишувнинг нархи 2,5 миллиард долларга тенг.

АҚШ эса Туркиянинг Россиядан С-400 зенит-ракета комплексларини сотиб олишига қарши чиқмоқда ҳамда Туркияни АҚШ билан иқтисодий имтиёзли савдо қилувчи давлатлар қаторидан чиқарди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!