Эрдоған ва Трамп Сурия бўйича телефон орқали мулоқот қилишди

21:30 22.02.2019 434

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған ва АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Суриядан қўшинларини олиб чиқишни режалаштирганлигини телефон суҳбати орқали муҳокама қилишди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар берди.

Икки давлат раҳбарлари Суриядан АҚШ қўшинларининг олиб чиқилиши умумий манфаатларга мос равишда амалга оширилиши кераклигини ва мамлакатдаги сиёсий жараённи қўллаб-қувватлаш кераклигини таъкидлашди.

Оқ Уй ўзининг баёнотида Эрдоған ва Трамп Суриянинг шимолий қисмида потенциал хавфсиз ҳудуд яратиш бўйича келишувни давом эттиришга розилик билдиришганлигини айтиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил декабрь ойида Трамп Суриядан АҚШнинг барча қўшинларини олиб чиқилишини маълум қилган эди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!