Эрдоғаннинг партияси Истанбулда маҳаллий сайловлар қайта ўтказилишини талаб қилади

21:30 09.04.2019 724

Туркия ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси Олий сайлов қўмитасига Истанбулдаги сайловларни қайта ўтказиш ҳақида талабнома юборди. Бу ҳақда «Араби21» хабар берди.

Партия раиси ўринбосари Али Ёвуз: «Партия Олий сайлов қўмитасига бутун Истанбулда қайта сайлов ўтказиш ҳақида талабнома юборади», деган. 

Али Ёвуз телевизён баёнотида фақатгина 51 та қутидаги овозларни қайта ҳисоблашнинг ҳеч қандай маъноси йўқлигини айтган ва Адолат ва тараққиёт партиясида Истанбул туманларида сайловдаги тартиббузарликлар ҳақида рад қилиб бўлмас далил-ҳужжатлар борлигини таъкидлаган. 

У яна: «Биз Олий сайлов қўмитасига Истанбулнинг Буюкчекмеже туманида сайловни қайта ўтказиш ҳақида талабнома юбордик, лекин қўмита бизнинг мурожаатимизни рад этди», деган.  

Ёвуз сўзи давомида партия Истанбулдаги сайловларда тартиббузарлик қилганлар ҳақида шикоят қилишини айтган.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!