Янгиликлар

Эрдоғаннинг танқиди Туркия ва Франция ўртасида сиёсий можаро чиқарди

2008

Франция президенти Эммануэл Макрон турк армияси Суриянинг шимолида ўтказган ҳарбий операция борасида Туркия ва АҚШнинг позициясини танқид қилиб, “НАТОнинг бош мияси ўлганига гувоҳ бўляпмиз”, деган эди. 

“Ал-Жазира”нинг хабар беришича, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Макроннинг бу сўзларига шундай жавоб қайтарди: “Ўзининг бош мияси ўлиб-ўлмаганини текширсин”. 

Франция Эрдоғаннинг бу сўзларини ҳақорат деб қабул қилди ва Туркиянинг Париждаги элчиси Исмоил Ҳаққи Мусони ташқи ишлар вазирлигиги чақириб, изоҳ талаб этди. 

Ушбу сиёсий можаро 3-4 декабрь кунлари Лондонда НАТОнинг 70 йиллигига бағишлаб ўтказиладиган саммит арафасида юз берди. 

Макрон 7 ноябрдаги интервьюсида НАТО аъзолари орасида стратегик ҳамкорлик йўқлигини, шу сабабли альянс “мия ўлимидан” азият чекаётганини айтган эди. 

«Мен буни Франция президенти Эммануэл Макронга айтяпман, НАТОда ҳам айтаман: аввало ўз миянгизни текширтириб кўринг. Ушбу баёнотлар фақат сиз каби мия жароҳатланишига дучор бўлган одамларга мос келади. Сиз қандай қилиб мақтанишни биласиз, лекин  НАТОга эплаб тўлов қила олмаяпсиз. Сиз ҳали янги одамсиз», – деди Эрдоған Макронга жавобан.

65 ёшли Эрдоған 41 ёшли Макроннинг тажрибаси ҳали камлигини айтиб, у террорга қарши курашиш нима эканлигини билмаслигини, шунинг учун ўтган йили Францияда кўплаб терактлар бўлганини таъкидлади.

«Сурияда нима ишингиз бор? Истаганизча юқорига ва пастга сакранг, эртами-кечми Туркиянинг терроризмга қарши курашиш танловини ҳурмат қиласиз. Бошқа йўл йўқ», – деди Туркия президенти.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Европада биринчи эко-масжид очилди

407 10:20 29.01.2020

Эрдоған: «Террорчи билан бир столда ўтирмайман!»

1354 19:20 22.01.2020

Ўқувчиларга ҳар бир намоз учун балл берилади

2254 21:20 18.01.2020

Идлибда энди тинчлик бўладими?

807 14:20 10.01.2020

Халифа Ҳафтар ўт очишни тўхтатишни рад этди

793 11:20 10.01.2020

Эрдоған ва Путин Ливияда ўт очишни тўхтатишга чақирди

660 11:20 09.01.2020
« Орқага