Янгиликлар

Эрдоғаннинг ўғли Отатуркни нишонга олдими? 

8280

Туркия президентининг ўғли Билол Эрдоғаннинг алифбо ҳақидаги фикрлари ижтимоий тармоқларда қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Айримларнинг фикрига кўра, унинг сўзлари аслида Туркиянинг биринчи президенти Мустафо Камол Отатуркка қаратилган. 

CNN Türk телеканалидаги жонли эфирда қатнашган Билол Эрдоған мамлакатнинг фаровонликка эришиши ва алифбо ўртасида боғлиқ йўқлигини айтди. “Мен бошланғич мактабдаги йилларимни эслайман, бизга аниқ-тиниқ қилиб алифбомиз туфайли ортда қолиб кетганимиз айтилган, – деди у.

– Ўшанда бу ҳақда ўйламаган эдим, кейинчалик ўйладим. Унда нега қўшнимиз Греция алифбосини ўзгартирмади? Қўшнимиз Грузия-чи? Майли, Грузияни ривожланган давлат деб ҳисобламайлик, Япония ва Хитой нега алифбосини ўзгартирмади? Демак, ривожланишнинг алифбога алоқаси йўқ экан. Кийимларини ўзгартирмасдан ҳам ривожланган мамлакатлар бор. Унда нега ривожланиш ва кийимни бир-бирига боғлаганмиз? Кўриниш ўзгаргани билан руҳиятнинг ўзгариши жуда қийин. Кўринишингизни ўзгартирганингиз билан илм-фанда, технологияда Ғарбга ўхшаб қоласизми? Кўринишимизни шунчалик ўхшатдик, лекин нега Ғарбга етиб ололмадик?”

Билол Эрдоған Туркияда охирги йигирма йилда кузатилган ривожланишнинг ортида диндор одамларнинг каттагина роли борлигини таъкидлади. 

Эслатиб ўтамиз, Туркияда араб алифбосидан воз кечиб, лотин ёзувига асосланган турк алифбосига ўтиш ҳақидаги қонун 1928 йилнинг 1 ноябрида қабул қилинган. Янги алифбога ўтиш жараёнига “алифбо инқилоби” деб ном берилган. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Ниқоб тақ, қаҳрамон бўл!» Туркиядаги антиқа чорлов

327 07:00 12.08.2020

Эрдоған пандемия даврида Туркия нечта давлатга ёрдам берганини маълум қилди

493 07:00 11.08.2020

Туркияда коронавирус вакцинаси одамларда синаб кўрилади

584 14:43 10.08.2020

Туркияда “Аё София”ни қайтадан музейга айлантириш талаб қилинди

2982 19:30 08.08.2020

Туркия араб давлатида ҳарбий базага эга бўлиши мумкин

1646 18:50 05.08.2020

Истанбул аэропортида қолиб кетган юртдошларимиз ҳақида. Улар қайтарилади...

341 09:40 04.08.2020
« Орқага