Эрдўған: “Биринчи маҳаллий электр машина 2021 йилда чиқади”

08:00 14.06.2018 390

Туркия Президенти Ржаб Тоййиб Эрдўған Туркиянинг биринчи электр машинаси 2021 йилда чиқиши ва бу мамлакат иқтисодиётига 20 миллиард евро даромад келтиришини айтди.

Сешанба куни тунда Эрдўған Твиттерда қолдирган хабарида бунинг натижасида Туркиянинг нефтга қарамлиги камайишини ёзди.

Келажакда машина ақлли бошқарув тизими билан жиҳозланади. Ушбу лойиҳа туфайли Туркияда 20 минг кишига иш ўрни яратилади.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!