Эрдўған Германияда ҳарбийча шон-шараф билан кутиб олинади

20:40 10.08.2018 996

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Германияга давлат ташрифи санаси маълум бўлди. Хабарларга кўра, ташриф жорий йилнинг 28 сентябрь кунига белгиланди, дейилади Islam-today сайтида.

Немис матбуотининг ёзишича, турк раҳбари Германия Федератив Республикаси президенти Франк-Валтер Штайнмайер томонидан ҳарбий шон-шараф билан кутиб олиниши режалаштирилган.

Германия канцлери Ангела Меркел билан Туркия раҳбарининг учрашиш санаси ҳали эълон қилинганича йўқ.

Эслатиб ўтамиз, мазкур сафар Эрдўғаннинг президент этиб сайланганидан бери Европа мамлакатига илк ташрифи бўлади.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!