Эрдўған «Сурияга Америкадан қурол-яроғ ортилган 19 мингта юк машинаси етиб борган»

12:00 06.10.2018 2239

Туркия президенти Ражаб Эрдўған Сурияда сайловлар ўтказилмас экан, у мамлакатдан қуролли кучларини олиб чиқиб кетмаслигини билдирди, дейилади Muslimpolitic сайти хабарида.

Эрдўғаннинг айтишига қараганда, Суриядаги муаммо сиёсий йўл ва эркин сайловлар билан ҳал этилмас экан, у ердан ҳарбийлар олиб чиқилмайди.

Ўз навбатида Туркия раҳбари Вашингтонни Суриядаги жангариларни қўллаб-қувватлашда айблади. “Суриядаги жангари ташкилотларга қурол-яроғ ортилган 19 мингта юк машинаси етиб борган. Кимдан? Америкадан”.

Эрдўған шунингдек БМТ фаолиятини танқид қилиб, бутундаҳон ташкилоти жиддий ислоҳотга муҳтож эканини таъкидлади. Жумладан Фаластин масаласида ташкилотнинг ҳеч нарса қила олмаётганини билдирди.

“Фаластин-исроил масаласи ҳал этилдими? Йўқ. Сабаби БМТда Исроил бўйича резолюция мавжуд, аммо у амалга татбиқ қилинмаяпти”, - деди Эрдўған.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!