Туркиянинг Жанубий Африка Республикаси пойтахти Преториядаги янги элчихонасининг очилиш маросимида қатнашган президент Ражаб Тоййиб Эрдўған юқоридаги фикрни билдирди. Бу ҳақда Islam-today сайтида хабар берилди.
Унинг сўзларига кўра, Туркия ривожланаётган давлатлар учун умумий ҳисобда 8 миллиард доллар миқдорида пул ажратиб келмоқда.
«10-15 йил илгари биз баъзи бир ҳудудларга кириб борган эдик. Бугунги кунда биз дунёнинг дипломатик вакилликлари орасида 6-ўринда турамиз», – деди Эрдўған.