Эрдўған: «Уларнинг долларлари бўлса, бизнинг Роббимиз ва халқимиз бор»

15:30 11.08.2018 5673

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ватандошларини Туркия ва унинг иқтисодига қаратилган ҳамлалардан ташвишга тушмасликка чақирди. У: «Туркияга қарши ҳамлалар бўляпти. Бундан ташвишга тушманг. Унутманг уларнинг долларлари бўлса, бизнинг Роббимиз ва халқимиз бор», деди.

Буни у, Риза шаҳрида уни кутиб олиш учун йиғилган ватандошлари олдида сўзлаган нутқида айтди.

Эрдўған қаттиқ ишлашга ва мамлакатни янада яхши даражага кўтаришга ҳаракат қилишга ваъда берди.

У сўзи давомида: «Бугун биз олдингидан яхшимиз, эртага бугунгидан яхши бўламиз. Бунга ишонинглар», деди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!