Эрдўған ва Трамп Қошиқчи масаласи бўйича телефон орқали суҳбатлашди

16:30 22.10.2018 761

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ва АҚШ президенти Доналд Трамп Саудиялик журналист Жамол Қошиқчи масаласи борасида телефон орқали суҳбатлашди.

Президент матбуот хизматининг баёнотига кўра, икки давлат президентларининг Қошиқчи масаласида фикрлари бир жойдан чиққан.

Қошиқчини охирги марта 2 октябр куни Истанбулдаги Саудия Арабистони консулхонасига кириб кетаётганини кўришган. Шундан бир мунча кунлар ўтса ҳам қайтиб чақмаганидан кейин Ичкарида унга нисбатан сиуқасд қилинган деган шубҳалар пайдо бўла бошлаганди.

Қошиқчининг йўқолган куни иккита самолётда 15 нафар саудиялик, жумладан, бир неча расмийлар Истанбулга келишган ва улар Элчихона ичида бўлишган. Қотилликдан сўнг улар Туркияни тарк этишган.

Пайшанба куни Турк-Саудия қўшма гуруҳи бу иш бўйича тергови, Саудия Арабистонининг Истанбулдаги консулхонасининг бош консули топилиши билан якунлади.

Якшанба куни эрталаб Президент Эрдўған Саудия Арабистони Журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши юзасидан парламент йиғилишида баёнот берди.

Манбаларнинг хабар қилишича, иккала давлат раҳбарларининг мулоқотнинг асосий мавзуси пастор Эндрю Брансон, терроризмга қарши курашда ҳамкорлик ва Суриянинг «Манбиж» йўл харитаси бўлган.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!