Эрдўған яна АҚШни айблади

16:30 27.09.2018 939

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг маълум қилишича, Қўшма Штатлар бутун дунёни иқтисодий урушга тортмоқда. Бу ҳақда у Frankfurter Allgemeine Zeitung газетаси учун ёзган мақоласида айтган, деб хабар беряпти РИА «Новости»га таянган Kun.uz нашри.

Туркия раҳбарининг билдиришича, Анқара ва Берлин бошқа мамлакатлар билан бирга савдо можароларининг олдини олиши керак. Унинг сўзларига кўра, АҚШ расмийларининг масъулиятсиз ёндашуви бутун дунёни шафқатсиз иқтисодий уруш босқичига олиб кирмоқда.

Эрдўғаннинг таъкидлашича, бу уруш барча иштирокчиларга зарар етказади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрдўған Туркияни «иқтисодий ўлдиришмоқчи» экани ҳақида маълум қилганди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!