Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ереванни ваҳима босган: Қорабоғ билан буғдойнинг 25 фоизи ҳам кетди

1747

Ереван ваҳимага тушган: Озарбайжоннинг босиб олинган 7 тумани Арманистоннинг буғдойга бўлган эҳтиёжининг 25 фоизини таъминлар эди.

Бу ҳақда Арманистоннинг собиқ бош вазири Грант Багратян маълумот берган.

Арманистоннинг энг обрўли иқтисодчиларидан бири Еревандаги матбуот анжуманида яна бир нечта ҳайратланарли баёнотлар билан чиқди.

Унинг таъкидлашича, Арманистон нафақат буғдойга бўлган ички эҳтиёжни қондириш учун зарур бўлган таъминотнинг тўртдан бир қисмини йўқотган, балки энди Қорабоғ арманларини ҳам "боқиши" керак бўлади.

Унинг таъкидлашича, Тоғли Қорабоғ йилига тахминан 100 минг тонна буғдой берган (Арманистон ва Қорабоғ умумий талабининг тахминан 25%). Буғдой далаларининг кўп қисми пасттекисликларда бўлган, уларнинг аксарияти Озарбайжон тасарруфига ўтган. Энди Қорабоғга буғдойни (хоҳ маҳаллий, хоҳ импорт қилинган буғдой бўлсин) Арманистондан етказиб берилиши керак бўлади.

Худди шу нарса электр энергияси билан ҳам боғлиқ - Тоғли Қорабоғ деярли ҳеч қандай имкониятга эга эмас.

Айнан шу муаммолар электр энергиясида пайдо бўлади. Шаумян туманида Озарбайжон учта ГЭСни қўлга киритган. Агар Қорабоғ илгари электр энергияси билан ўзини ўзи таъминлаган бўлса, энди Арманистондан қисман электр энергиясини етказиб бериш керак бўлади, деб қўшимча қилди Багратян.

Аммо бу ҳаммаси эмас. Баъзи корхоналар ҳудудлар билан бирга ўз эгалари – озарбайжонларга ўтган ва шу билан бирга хом ашё етиштирадиган жойлар ҳам қўлдан кетган.

Мартуни вилояти Тагавард қишлоғида жойлашган "Рейпсид" ўсимлик мойини ишлаб чиқариш заводи ҳам қийин аҳволга тушиб қолди. Компания кунгабоқар ва рапс мойи ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Қаттиқ отишма остида қолган завод Арманистон томонида қолди. Қишлоққа тегишли далалар кимга тегиши аниқ эмас. Қорабоғ ҳукумати келгуси ёрдам учун бизнес зарарларини ҳисоблашни бошлаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Боку ва Ереван асирларни алмашди

694 18:30 15.12.2020

Арманлар Ереванда намойишни кучайтиряпти

1016 17:00 11.12.2020

Пашинянга мухолифатнинг таҳдиди кучаймоқда

670 19:30 08.12.2020

Ереванда намойишчилар ҳибсга олинмоқда

848 15:00 11.11.2020
« Орқага