Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ericsson ИШИДга пора берганликда гумон қилиняпти

1202

Ericsson компаниясидан сиздирилган ҳужжатларга қараганда, компания Ироқдаги фаолиятини давом эттириш учун мазкур мамлакатнинг мутасаддиларига ва эҳтимол ИШИДга пора тўлаган. 

Компанияда ўтказилган ички текширув хулосалари Тадқиқотчи журналистлар халқаро консорциумига келиб тушган, ҳисоботда компания Ироқда 2011-2019 йиллардаги фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун шубҳали тўловларга ўнлаб миллион доллар сарфлангани айтилган. Маълум бўлишича, Ericsson Мусулда фаолият олиб бориш учун бу шаҳарни эгаллаб олган ИШИДдан рухсат сўраган. Бундан ташқари, ускуналарини ИШИД назоратидаги ҳудудлардан субпудратчилар ёрдамида олиб ўтиш учун террорчиларга пора тўлаган. 

Текширувчилар ИШИД Ироқнинг катта ҳудудини назорат қилган даврда Ericsson субпудратчилар орқали террорчиликни молиялаштирган бўлиши мумкинлигини истисно қила олмасликларини айтишган. 

Ericsson компанияси Ироқда 2011-2018 йилларда 1,9 миллиард доллар даромад олган

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бобурийлар ҳақида қисқача маълумот

291 20:05 02.10.2022

Қонунчилигида ўқитувчиларга бўлган имтиёзлар

156 19:50 02.10.2022

Шавкат Мирзиёев Индонезия ва АҚШ президентларига ҳамдардлик билдирди

176 19:30 02.10.2022

Қатар: Жаҳон чемпионати мухлислари учун қоидалар эълон қилинди

400 19:08 02.10.2022

Қирғизистон таълим вазири олган порани қайтариб берди

241 18:50 02.10.2022

«Бойларга солиқ солинг, камбағалларга ҳужум қилманг»

222 18:25 02.10.2022
« Орқага