Саволим бор...

Эрим укам билан уришиб қолди...

6404

Савол:

Ассалому алайкум. Менинг эрим туғишган укам билан уришиб қолишди, укам эримга қўл кўтармоқчи бўлди. Энди эрим менга "мени дейсанми, укангними? танла, агар укангни десанг, кет" деб, шарт қўймоқдалар. Укамдан воз кечишим яхшими? Илтимос, маслаҳат берсангиз. 

Албатта эрингизни деб укангиздан воз кечмайсиз. Ўртада силаи раҳм сақланиб қолиши керак. Бу вожиб. Буни бир неча ояти карималар ва ҳадиси шарифлар таъкидлаган. Шу билан бирга эрингизга итоат қилишингиз ҳам лозим. Аллоҳ таоло "Нисо" сурасида: "Эркаклар аёлларга раҳбардирлар", дейди (34-оят). Ёки эрнинг хотин устидаги ҳаққи катта эканини баён Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Агар мен Аллоҳдан бошқага сажда қилмоққа амр этганимда эди, хотиннинг ўз эрига сажда қилмоғига амр этар эдим", деганлар (Ибн Можа ривояти).

Демак сиз оқила бўлиб, икки ҳақни риоя ва адо этишингиз керак. Бунда эрингиз олдида укангизни эсламаслигингиз, унинг зиёратини бошқа яқинларингиз зиёрати доирасида қилишингиз ва эрингизнинг ҳаётингизда муҳим инсон эканини эслатадиган хатти-ҳаракатлар муҳим ўрин тутади. Дарвоқе, "Ҳидоя"да келади: "Эр хотиннинг ота-онасини ҳар жумада (яъни хафтада) бир марта хотинининг олдига киришдан ман этмайди. Улардан бошқа маҳрамларини йилда бир кириши чамаланган", дейилган ("Ҳидоя" Лакнавий шарҳи билан, 3/328). Яъни силаи раҳм учун укангиз билан йилда бир кўришсангиз ҳам етарли ва гуноҳкор бўлмайсиз. Албатта бу энг ками. Бундан кўп кўришишлар яхши бўлади, илло эрингизни ғазаблантирмаган ҳолда. 

Аллоҳ янада билувчи.

Мубашшир Аҳмад


Жавоб:

УЛАШИНГ:

Teglar
« Орқага