Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Эрон АҚШ устидан ФИФАга шикоят қилди

2390

Эрон футбол федерацияси АҚШ устидан ФИФАга шикоят қилди. Бунга Америка ижтимоий тармоқларида Эрон байроғидан “Аллоҳ” сўзининг олиб ташланиши сабаб бўлган.

“АҚШ футбол федерацияси Instagram саҳифасида Эрон байроғидан Аллоҳ сўзини олиб ташлаб, нопрофессионал ҳаракат қилди. Шу муносабат билан Эрон футбол федерацияси ФИФАга АҚШга қарши жиддий чора кўришини сўраб мактуб жўнатди”, – дейилади IRNA агентлиги хабарида.

АҚШ ва Эрон 1980 йилда дипломатик муносабатларни узган.

Америка футбол федерацияси юқоридаги ҳаракатни “Эрондаги инсон ҳуқуқлари учун курашаётган аёллар” билан бирдамлик рамзи сифатида амалга оширган.

Эрон Ислом Республикаси байроғи ўртасида “Аллоҳ” сўзи ёзилган. Аммо АҚШ футбол федерацияси Instagram саҳифасида эса фақатгина учта ранг — яшил, оқ ва қизил рангли байроқ кўрсатилган. Кейинчалик Twitter’да бу тўғрилаб қўйилган бўлса,  Facebook ва Instagram саҳифаларидан пост ўчириб ташланган.

Эроннинг Tasnim ахборот агентлиги маълумотларига кўра, АҚШ бу ҳаракатлари учун ФИФА низомига мувофиқ 10 та ўйиндан четлатилиши керак.

Эронда сўнгги ойларда ҳукуматга қарши намойишлар тинмаяпти. Эрон АҚШ ва бошқа Ғарб давлатларини намойишларни ташкиллаштиришда айблаган.

АҚШ-Эрон жамоалари 1998 йилда ҳам ЖЧда тўқнаш келган. Ўшанда бу ўйинда эронликлар 2-1 ҳисобда ғалаба қозонган. Шунингдек, улар америкалик ўйинчиларга тинчлик рамзи бўлган оқ атиргул совға қилишганди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбек курашчилари зилзила эпицентридан олиб чиқилди

72 10:58 07.02.2023

Намозда икки ёки учта зам сура ўқиса бўладими?

615 10:21 07.02.2023

«Зилзила Эрдоған маъмурияти учун жиддий имтиҳон» – Камолиддин Раббимов

385 10:05 07.02.2023

Туркияда зилзила сабабли 7 кунлик миллий мотам эълон қилинди!

503 07:30 07.02.2023

Алижон Аксой: «Инша Аллоҳ, биргаликда бу фалокатни енгиб ўтамиз!»

1119 22:25 06.02.2023

Иккинчи хотин бўлиш айбми? 

1761 20:05 06.02.2023
« Орқага