Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Эрон: АҚШ ядровий музокараларни кечиктирмоқда

525

Эроннинг расмий хабар агентлиги ИРНА хабарига кўра, ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Саид Хатибзода Теҳронда ўтказилган матбуот анжуманида журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

Венада бир муддат олдин тўхтатилган ядровий музокаралар ҳақида сўралганда Хатибзода: “Венадаги муҳит салбий эмас. Эрон ва 4+1 давлатлари ўз зиммасига тушган мажбуриятни бажарди. Томонлар АҚШдан хавотирларга барҳам берадиган жавоб кутмоқда. Лекин аён бўлмоқдаки, АҚШ ҳукумати жавоб беришни пайсалга солиб келмоқда”, деб жавоб берди.

Эрон расмийси шу билан бирга бир умр АҚШнинг жавобини кутиб ўтирмасликларини ва ядровий дастур бўйича ишни давом эттиришларини таъкидлади. 

Эроннинг ядровий фаолияти бўйича Қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режаси деб номланган биринчиси келишув 2015 йили БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 5 доимий аъзоси (Англия, АҚШ, Хитой, Франция, Россия) ҳамда Германия ва Эрон ўртасида имзоланган. 

2018 йили собиқ президент Дональд Трамп АҚШнинг ушбу келишувдан бир томонлама чиқиб кетгани эълон қилдиргандан сўнг, Эронга қарши иқтисодий санкциялар қайта тикланган эди. Шундан сўнг расмий Теҳрон маъмурияти ҳам аста-секин ядровий дастурини фаоллаштира бошлади. 

Қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режасини амалга ошириш бўйича муҳокамалар ўтган йили Австрия пойтахти Вена шаҳрида қайта бошланганди.  Европа Иттифоқининг ташқи алоқалар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Хосеп Боррель эса 11 март куни музокаралар “ташқи омиллар” туфайли тўхтатилганини маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур келишув 2015 йили АҚШнинг ўша пайтдаги президенти Барак Обама даврида Вашингтон ва Теҳрон ўртасида тузилган бўлиб, иқтисодий санкцияларнинг бекор қилиниши эвазига Эроннинг ядровий дастурини тўхтатишини назарда тутган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эронда зилзила содир бўлди

23 13:20 02.07.2022

Исроилнинг Эронга оид яширин маълумотлари тарқалиб кетди

477 12:00 02.07.2022

БМТга Эрон билан “яраш-яраш” ҳаракатида. Мақсад нефтми?

313 14:00 01.07.2022

Каспий саммити иштирокчилари якуний баёнотни имзоладилар

470 15:35 30.06.2022

Теҳронда Эрон ва Ироқ ўртасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди

172 16:45 27.06.2022

Эрон сув масаласида яна Толибонга мурожаат қилди

780 16:20 25.06.2022
« Орқага