Янгиликлар

Эрон БААни огоҳлантирди: «Сабримиз тугамоқда!»

1728

Эронлик дипломат Али Мусавий "Ал Жазира" нашрига берган интервюсида Эрон БААнинг ўзига қарши хатти-ҳаракатларини, жумладан, АҚШ ва Исроил билан Эронга зарар етказиш назарда тутилган учрашувларини кузатаётганидан огоҳлантирди. Бу ҳақда Muslimpolitic хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, январ ойида Теҳрон Абу-Дабига Эронга қарши ҳаракатларни тўхтатиш ҳақида бир неча хабар юборган ва унда сабр-тоқат тугаётганини, БААнинг бу ҳаракатлари қимматга тушиши мумкинлиги таъкидлаган.

Мусавийнинг сўзларига кўра, Абу Даби бунга жавобан Теҳронга делегация юбориб, Тел-Авив вакиллари билан учрашувда "Эронга зарар етказиш" режаси кўриб чиқилмаганига ишонтиришга уриниб кўрди. 

Эрон дипломати таъкидлаганидек, амирликлар Теҳрон БАА иқтисодиётини, хусусан, туризм соҳасини йўқ қилишга қодирлигини яхши билади.

Таъкидлаш жоизки, АҚШнинг пилотсиз самолёти 2019 йил июн ойида Эронда уриб туширилганидан сўнг, бу ҳолат минтақада авж олишидан қўрқиб, Амирликлар Эрон билан алоқаларни тиклади. Ҳатто давлатлар чегаралараро ҳамкорлик тўғрисида бир қанча шартномаларни ҳам имзоладилар.

Бироқ, сўнгги ойларда АҚШ ва Эрон ўртасидаги можаронинг кучайиши, шунингдек, Исроил ва БАА вакилларининг учрашувлари ҳақидаги хабарлардан кейин икки томонлама муносабатлар яна совий бошлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрон: "тутқич бермас" жосус қўлга тушди

1376 19:30 03.08.2020

Эрон уриб туширилган самолёт учун Украинага товон пули тўлашга рози

452 12:30 01.08.2020

Эрон: Корея банклари билан молиявий келишмовчилик

370 11:30 30.07.2020

Эрон “Аё София” масжидга айлантирилганини байрам қилди

1833 09:00 27.07.2020

Муҳаммад Зариф: Саудия Арабистони Эрон билан тенг муносабатлар ўрнатишдан манфаатдор эмас

762 13:20 23.07.2020

Исроил Эроннинг “Хўрдод” ҳаво мудофаа тизимидан хавотирга тушган

1861 19:43 22.07.2020
« Орқага