Янгиликлар

“Эрон билан урушмаймиз!”

2356

АҚШнинг Вашингтон, Нью-Йорк, Чикага ва бошқа шаҳарларида президент Дональд Трампнинг охирги ҳаракатларига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда “Евроньюс”.

Намойишчилар Трампнинг қарорига кўра эронлик генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилишини қоралади. “Эрон билан урушмаймиз!”, “Эронга қарши санкциялар бекор қилинсин!” дея ҳайқирди улар. 

Бундан ташқари, намойишларда қатнашганлар Яқин Шарққа қўшимча аскар жўнатилишига ҳам қарши чиқди. 

Мавзуга оид:
Яқин Шарқда яна бир уруш ўчоғи пайдо бўладими?

АҚШ Мудофаа вазирлиги Яқин Шарқда вазият кескинлашгани муносабати билан ўтган ҳафтада Кувайтга 650 нафар аскар жўнатди. Бир неча кун ичида яна 3 минг аскар юборилади. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эронда ҳам коронавирус юққан кишилар аниқланди 

475 21:20 19.02.2020

Эронни тарк этаётган компанияларга: “Бу ишингизни унутмаймиз”

1002 16:40 17.02.2020

Руҳоний: “Саудия Арабистони билан мулоқотга тайёрмиз”

478 09:20 17.02.2020

Эрон уриб туширилган самолёт учун Канадага компенсация тўламоқчи эмас

505 17:20 12.02.2020

Вашингтон Россиянинг Марказий Осиёдаги таъсирини камайтирмоқчи

1148 14:20 11.02.2020

Эрон ҳужумида яраланган америкалик аскарлар сони 109 нафарга етди

852 11:41 11.02.2020
« Орқага