Янгиликлар

Эрон элчиси: Ислом уммати ва Исроил ўртасидаги тўқнашув муқаррар

1441

21 май куни Эрон Ислом Республикасининг Покистондаги элчиси бир қатор араб давлатларининг пассив ҳаракатлари Фаластин халқи курашига путур етказди, аммо Ислом уммати ва Исроил ўртасидаги тўқнашув бўлиши муқаррар, деб Эроннинг IRNA агентлигига хабар берди.

Муҳаммад Али Ҳусайний, маҳаллий оммавий ахборот воситалари томонидан нашр этилган "Фаластин масаласи: оғзаки усулдан амалий ёрдамгача" деб номланган мақоласида, Ислом ҳамкорлик ташкилоти шу пайтгача "узоқ вақт азобланган фаластинликларни империал сионист режим бўйинтуруғидан озод қила олмади" деб айтди.

Унинг таъкидлашича, Фаластин 1922 йилда Бирлашган Миллатлар Лигаси томонидан Буюк Британиянинг бошқарувига ўтган собиқ Усмонли ҳудудларидан бири. Британия ваколатига Фаластинда яҳудий халқи учун миллий уй яратилишини қўллаб-қувватловчи 1917 йилги Балфур декларацияси киритилган.

Дипломатнинг таъкидлашича, "ерсиз халқ учун халқсиз ер" ва АҚШнинг мутлақ кўмаги билан Фаластин мулкини талон-торож қилиш ва босқинчилар томонидан фаластинликларнинг асосий ҳуқуқларининг бузилиши билан бир вақтда бўлган катта кўчирилишлар, охир-оқибат сионистик режимнинг ўрнатилишига олиб келди.

"Аслида, сионистик режим Фаластиннинг туб аҳолисининг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқидан фойдаланмасдан, унинг рухсатисиз барпо этилган", деди элчи.

Унинг қўшимча қилишича, сионистик режимнинг шаклланишига олиб келган чоралар халқаро ҳуқуққа зиддир. Миллатлар Лигаси Низомининг 22-моддасига биноан, Буюк Британия Фаластин устидан суверенитетга эга эмас ва ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини амалга оширишга имкон бериши керак эди, яъни барча Фаластин аҳолиси иштирокида эркин референдум ўтказиш лозим эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қатар: “Фаластин ерларининг аннексиясини тан олмаймиз”

365 16:30 03.06.2020

Исроил: кўчириш буйруқларининг 90 фоизи фаластинликларга берилган

341 21:30 02.06.2020

Фаластин: “Исроил аннексияси уруш демакдир”

562 11:00 02.06.2020

Исроил армияси Фаластин ерларини ўзлаштиришга тайёргарлик кўряпти

507 10:30 02.06.2020

Исроил полицияси хаста фаластинликни отиб ўлдирди

540 20:30 01.06.2020

Қуддус волийси ўн еттинчи марта ҳибсга олинди

501 17:04 01.06.2020
« Орқага