Янгиликлар

Эрон етакчиси араб давлатларини Фаластинга хиёнатда айблади

1527

Эроннинг олий раҳбари Али Ҳаманаи охирги йилларда Исроил билан алоқаларини яхшилашга уринаётган араб давлатларини, жумладан, Саудия Арабистонини танқид қилди. Унинг назарида бу мамлакатларнинг Тель-Авив билан алоқалари Фаластинга хиёнатдан бошқа нарса эмас. 

“Бугун баъзи Форс кўрфази давлатлари ўз тарихлари ва араб дунёсига катта хиёнат қилишмоқда. Исроилни қўллаб-қувватлаб, Фаластинга хиёнат қилишмоқда. Бу давлатларнинг халқлари етакчиларининг хиёнатига тоқат қиладими?” – дея ёзди Ҳаманаи Твиттердаги саҳифасида.  

Шунингдек, у Саудия Арабистонининг Исроил билан муносабатларини том маънода Фаластин ва мусулмон мамлакатларнинг сиртига санчилган ханжар сифатида баҳолади.

Эрондан 5 нафар қирғизистонлик олиб келинди

Сурияга Россиядан 6 та Миг-29 самолёти келди

Эрон олий раҳбари араб давлатларини АҚШга ишонмасликка чақирди. 

“АҚШ уларни сионист режимнинг ва ўзининг империалистик манфаатларини ҳимоялаш учун восита сифатида кўради”, – дея фикр билдирди у. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Жангарилар халифа Умар ибн Абдулазизнинг қабрини таҳқирламоқда

2991 14:35 29.05.2020

Ҳасан Руҳоний Эронда аёлларга нисбатан зўравонлик учун жазони кучайтиришни талаб қилди

786 22:15 27.05.2020

Эрон яҳудийлари Исроилга қарши

1106 11:28 26.05.2020

Иордания Исроилга уруш эълон қила оладими?

1774 22:00 23.05.2020

«Ишончли» Англия банкидан Венесуэла ва Эрон ўз пулларини қайтариб ололмаяпти

567 15:37 21.05.2020
« Орқага