Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Эрон: “Фахризоданинг қотиллари аниқланди”

2167

Эрон ҳукуматининг расмий вакили Али Рабиий ядрошунос олим Муҳсин Фахризоданинг ўлдирилишига алоқадор шахслар аниқланганини маълум қилди. “Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар бермоқда. 

Рабиийнинг айтишича, Эрон Разведка ва миллий хавфсизлик вазирлиги қотилликка алоқаси бор шахсларни аниқлашга муваффақ бўлган. “Жиноят ҳар томонлама ўрганиб чиқилди ва суриштирувлар якунлангач, керакли чоралар кўрилади”, – деди у. 

30 ноябрь куни Эрон Разведка ва миллий хавфсизлик вазири Маҳмуд Алавий қотиллик бўйича далиллар қўлга киритилганини айтган, бироқ тафсилотларни ошкор қилмаган эди. 

Эслатиб ўтамиз, Эрон ядровий дастурида муҳим ўрин тутган шахслардан бири бўлган Муҳсин Фахризода 27 куни Теҳрон яқинида суиқасдга учради. Мамлакат раҳбарияти ушбу қотилликда Исроилни айблади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ёлғон (фейк) ва нохолис ахборот тарқатганлик учун қандай жазо бор?

16 16:00 16.01.2021

Францияда масжидлар ёпиляпти

519 15:00 16.01.2021

Қайроққум сув омбори ўпирилгани ҳақида хабар тарқатганлар қўлга олинди

287 14:00 16.01.2021

Тортинманглар, Қуръон cайлига марҳабо!

314 13:19 16.01.2021

Трамп Марокашнинг олий мукофоти билан тақдирланди

275 13:00 16.01.2021

Фаластинда ниҳоят сайлов ўтказилади

290 12:00 16.01.2021
« Орқага