Янгиликлар

Эрон генерали Сулаймонийнинг ўлдирилиши ноқонуний бўлганми?

1102

БМТнинг судсиз қатллар бўйича махсус маърузачиси Агнес Калламард эронлик генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлдириши тўғрисида ҳисобот эълон қилди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар бермоқда. 

Калламард АҚШнинг Сулаймонийни ўлдиришини ноқонуний ва БМТ конвенцияларига зид деб атаган. Унинг сўзларига кўра, Сулаймоний чиндан ҳам АҚШнинг манфаатларини нишонга олишни режалаштиргани ҳақида Вашингтон аниқ далил тақдим қилолмаган.  

Қосим Сулаймоний ва унинг ҳамроҳлари жорий йилнинг 3 январида Ироқ пойтахти Бағдодда дронлар билан уюштирилган ҳужумда ўлдирилган эди. Уни ўлдиришга буйруқни АҚШ президенти Дональд Трамп берган. Трамп Сулаймонийни дунёнинг энг хавфли террорчиларидан бири деб атаган эди. 

“Сулаймоний Эроннинг Сурия ва Ироқдаги ҳарбий стратегияси ва ҳаракатларига бошчилик қилган, – дейди Калламард. – Бироқ инсон ҳаётига нисбатан хавф бўлмаган бир шароитда АҚШ тутган йўл қонунга тўғри келмайди”. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрон: "тутқич бермас" жосус қўлга тушди

1374 19:30 03.08.2020

Эрон уриб туширилган самолёт учун Украинага товон пули тўлашга рози

452 12:30 01.08.2020

Эрон: Корея банклари билан молиявий келишмовчилик

370 11:30 30.07.2020

Эрон “Аё София” масжидга айлантирилганини байрам қилди

1833 09:00 27.07.2020

Муҳаммад Зариф: Саудия Арабистони Эрон билан тенг муносабатлар ўрнатишдан манфаатдор эмас

761 13:20 23.07.2020

Исроил Эроннинг “Хўрдод” ҳаво мудофаа тизимидан хавотирга тушган

1861 19:43 22.07.2020
« Орқага