Янгиликлар

Эрон Хитой учун ўта аҳамиятли 

2247

Россиялик шарқшунос Алексей Маслов АҚШ томонидан Эронга қарата ҳужумлар ортида қандай мақсад яширинганини таҳлил қилди. Унинг мақоласи “ILDIZ” телеграм канали ходимлари томонидан таржима қилинди.

Хитой, унинг “миллий манфаатларига” Эрон воқеалари билан ҳужум қилинганини, ҳис қилиб турган бўлса керак: Сулаймонийнинг ўлими, Эроннинг Ироқдаги америка базаларига ракета ҳужуми.

Хитой аллақачонлардан бери Эронни ўз ҳимоясидаги ўлка ва Яқин Шарқдаги ўзининг “старт оладиган майдони” сифатида кўради. Тўғри, у тартиб-интизом қоидаларига ҳам амал қилади: Эронга қурол-яроғ етказишни чеклаш бўйича тадбирларга қўшилади, лекин аслида ...  

2015 йилда БМТ Ҳавфсизлик Кенгаши Эронга қурол етказишга қўйилган эмбарго - 2231 қарорини бир овозда қабул қилди. Ўша пайтда бу қарорни Хитой ҳам қўллаб-қувватлаган эди. Аммо, лекин...
Эрон Хитой учун жуда аҳамиятлидир.  

Биринчидан, Эрон Хитой учун нефт етказиб берувчи ўлка сифатида жуда зарурдир. Хитой ва Эрон ўртасидаги ўзаро товар айланмаси 2018 йилда 35,13 млрд АҚШ долларига етди. Хитой Эрондан 29,3 млн тонна нефт хом-ашёсини 15 млрд долларга сотиб олди (йиллик ўсиш 22% га).  

Иккинчидан, Хитой Эронни Яқин Шарқдаги ўзининг ҳарбий тиргаги сифатида кўради. Хитойнинг ёрдами, санкцияларга қарамасдан, Эроннинг мудофаа потенциали ривожида улкандир. Хитойнинг ёрдами асбоб-ускуна, ҳарбий технологиялар кўринишда тўғридан-тўғри ёки учинчи бир давлат орқали келиб туради.

Халқаро Стокгольм тадқиқот институти маълумотларига кўра, Хитой Эронга энг кўп қурол етказиб берувчи уч давлатнинг биридир. У форсларга 2008-2018 йилларда 269 млн. доллар қийматдаги қурол-яроғларни экспортлаган. 

Учинчидан, Хитой ва Эроннинг ҳарбий соҳадаги алоқалари кучли иттифоқ шаклланишини бошлаб юборди: Хитой ва Эрон 2014 йилда Форс кўрфазида биринчи қўшма ҳарбий-денгиз машғулотларини ўтказди.  

2016 йилда Хитой ва Эрон терроризмга қарши кураш ҳамда ҳарбий ва мудофавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича битим имзолади. 

2019 йилнинг декабри охирида Ҳинд уммони ва Усмон кўрфазида Хитой, Эрон ва Россия иштирокида 17 минг кв км масофада тўрткунлик ҳарбий-денгиз ўқув машғулоти ўтказилди.

Турган гапки, бу амалиётлар Форс кўрфазида АҚШнинг хозир бўлишига қарши йўналтирилган.  

Шундай экан, эрон воқеаси – бу Эронга зарба эмас. Бу янги Россия-Хитой-Эрон ҳарбий бирлашмасининг шаклланишига йўл қўймасликка уринишдир.

Манба: Ildiz.uz

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Корнавирус эпидемияси туфайли Тожикистондан Эронга авиарейслар тўхтатилди

253 17:20 24.02.2020

Эрон: Қуролли кучлар коронавирусга қарши ташланмоқда

664 12:00 24.02.2020

Бугун Эронда парламент сайловлари бўлиб ўтади

131 11:00 21.02.2020

Эронда ҳам коронавирус юққан кишилар аниқланди 

550 21:20 19.02.2020

Эронни тарк этаётган компанияларга: “Бу ишингизни унутмаймиз”

1097 16:40 17.02.2020

Руҳоний: “Саудия Арабистони билан мулоқотга тайёрмиз”

544 09:20 17.02.2020
« Орқага