Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Эрон Ироқ билан барча қуруқлик ва ҳаво чегаралари ёпди 

708

Эрон қўшниси бўлган Ироқдаги воқеалар туфайли бу давлат билан барча қуруқлик чегаралари ёпилганини ва Бағдодга парвозлар тўхтатилганини эълон қилди.

Эрон давлат телевидениеси хабарига кўра, Ички ишлар вазирли ўринбосари Мажид Мираҳмадий Ироқдаги воқеалар туфайли бу давлат билан барча қуруқлик чегаралари ёпилганини билдирди. 

Мираҳмадий эронликларни бу давлатга саёҳат қилишдан воз кечишга чақирди:

"Ироқдаги беқарор муҳит туфайли Эрон ва Ироқнинг барча қуруқлик чегаралари ёпилганини ва ҳеч кимнинг чегарадан ўтишига рухсат берилмаслигини таъкидлайман" деди у.  

Бу қарор миллионлаб эронликлар Арбаин маросимлари учун Ироқнинг Карбало ва Нажаф шаҳарларига боришга чоғланаётган бир пайтда қабул қилинди. 

Шунингдек, пойтахт Теҳрондаги Халқаро Имом Хомайний аэропорти маъмурияти Саид Чаландарий Бағдодга парвозларнинг вақтинчалик тўхтатилганини эълон қилди. 

Ярим расмий Тесним хабар агентлиги билан суҳбатда бўлган Эрон Авиация маъмурияти воизи Мир Акбар Резавий Арбаин маросимлари учун Нажафда бўлган Эрон фуқароларини олиб келиш учун Нажаф шаҳрига фавқулодда парвоз режасини тузганликларини айтди. 

Ўтган йили Ироқда бўлиб ўтган умумий сайловларда ғалаба қозонган Садр Ҳаракати раҳбари Муқтадо ас-Садр кеча ижтимоий тармоқ орқали берган баёнотида "сиёсатдан бутунлай воз кечганини" эълон қилди. 

Бир гуруҳ Садр тарафдорлари пойтахтда ҳукумат бинолари ва хорижий миссия ваколатхоналари жойлашган ҳимояланган Яшил ҳудуддаги Ҳукумат саройи олдида тўпланиб, ҳукуматга норозилик билдирган эди. Кўрилган хавфсизлик чораларига қарамай, бетон тўсиқларни бузиб, Ҳукумат саройи олдида тўпланган Садр тарафдори гуруҳ ҳукумат вакилларини истеъфога чақирди. 

Шундан сўнг, Садр тарафдорларининг ҳаракати туфайли Бағдодда комендантлик соати эълон қилинди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинанинг Испаниядаги элчихонасидаги портлашдан кейин посилкалардан яна бир нечта бомба топилди

255 21:04 01.12.2022

Нима учун муслима аёлларга ғайридин эркакка турмушга чиқиш тақиқланган?

742 20:00 01.12.2022

Павел Фелгенгауер: «Қозоқлар ва қирғизлар ҳеч қачон Ереван тарафида туриб Бокуга қарши жанг қилмайди»

649 19:00 01.12.2022

«Арманистон Қорабоғни Озарбайжоннинг бир қисми деб тан олди» — Россия ТИВ вазири Лавров

556 18:10 01.12.2022

Россиянинг Украинадаги жиноятлари текшириш бўйича трибунал иш бошлайди 

260 17:28 01.12.2022

Пентагон Қатарга дронларга қарши илғор мудофа тизимини сотади

229 16:30 01.12.2022
« Орқага