Эрон Исроил билан уруш бўлиши эҳтимоли юқори эканлигини айтди

16:30 19.02.2019 1151

Исроил ва Эрон Ислом Республикаси ўртасида уруш бўлиши эҳтимоли юқорилигича қолмоқда. Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф Хавфсизлик бўйича Мюнхен конференциясидаги чиқишида айтиб ўтди.

Эрон дипломатиясининг раҳбари, шунингдек, АҚШ ва Исроилнинг Суриядаги ҳаракатларини ҳам танқид остига олди. Унинг фикрича АҚШ ва Исроил халқаро ҳамжамият олдида Эронга нисбатан, унинг Сурия урушидаги ролига нисбатан ёмон кайфият уйғотишга уринмоқда. Вазирнинг таъкидлашича Эрон Сурияда фақатгина ИШИД жангариларига қарши ҳаракатлар олиб борган. “Эрон бирон-бир давлатнинг мавжудлигига таҳдид солмоқдами? Ёки Нетаняҳу менинг давлатимга таҳдид солмоқдами?”, дея йиғилганларга мурожаат қилди Эрон Ташқи ишлар вазири.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!