Эрон Ташқи ишлар вазирлиги тегишли идоралар ваколатли судларда Корея банкларига қарши даъво қўзғаётгани тўғрисида баёнот берди, дея хабар беради İRNA агентлиги.
Ташқи ишлар вазирлиги хабарларига кўра, Эрон Ислом Республикасининг Сеулдаги элчиси Саид Бодомчи ташқи ишлар вазирлигининг Яқин Шарқ бўйича бош директори билан учрашган ва ушбу йиғилишда Марказий банк раҳбарининг бирон бир баёноти тилга олинмаган.
“Ушбу учрашувдан сўнг, Кореянинг Yonhap агентлиги, афсуски, Эрон Ислом Республикаси элчисининг чақириғи ҳақидаги асоссиз хабарларни эълон қилди. Эрон Ислом Республикасининг Жанубий Кореядаги элчиси маҳаллий ТИВга чақирилмади, балки таклиф қилинган эди”, - дейилади ТИВ баёнотида.
Аввалроқ, Эроннинг маблағлари Жанубий Кореянинг иккита банкида сақлангани маълум бўлди, аммо АҚШнинг санкциялари туфайли уларни Эронга ўтказиб бермаган. Энди Жанубий Корея расмийлари Эрон нефтини етказиб бериш учун тўловларни фақат АҚШнинг тўлиқ ҳамкорлиги шарти билан ўтказиш чораларини кўришини айтишмоқда.