Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Эрон: Маҳса Аминий вафоти ва ундан кейин содир бўлган воқеалар

1468

Эронда ҳижобни «нотўғри» ўрагани учун полиция томонидан қўлга олинган 22 ёшли Маҳса Аминийнинг ўлимидан кейин бошланган норозилик намойишлари тинмаяпти.

Воқеанинг бошланиши

Ўтган ҳафта Маҳса Аминий қариндошларини кўриш учун Эрон Курдистонидан Теҳронга келган. 13 сентябрь куни қиз акаси Киараш билан бирга метродан кетаётганида полиция ходими томонидан ҳижобни нотўғри ўрагани учун тўхтатилган. Акасига Маҳса «қайта тарбия» дарсидан кейин қўйиб юборилишини ваъда қилишган, аммо Киараш синглисини ташлаб кетмасликка қарор қилиб унинг ортидан полиция бўлимига борган.

У етиб келганида милиция биноси ёнида 60-70 га яқин одам — қўлга олинганларнинг қариндошлари ва танишлари бўлган. Бироздан сўнг тез ёрдам машинаси келиб бир аёлни олиб кетган. 

Киараш касалхонага келганида, унинг синглиси юрак хуружи ва инсультга учрагани, шундан сўнг у комага тушиб қолгани ҳақида хабар берилган.

Маҳса билан бекатда бўлган аёлларнинг айтишича, полиция ходими аёлларни хонанинг ярмига ўтиришни буюрганида у ҳушини йўқотган. Бошқа аёллар ва фельдшер қизга ёрдам беришга ҳаракат қилишган. У ерда ҳозир бўлганларнинг сўзларига кўра, полиция бўлимидаги аёллар калтакланмаган.

Видеокузатув камерасидан олинган кадрларда қизнинг “қайта тарбиялаш синфи”да полиция билан қандай мулоқотда бўлгани кўрсатилган, шундан сўнг у ҳушидан кетган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари митинглардан қўрқиб, қариндошларидан Маҳсани видолашув маросимисиз дафн этишни «қатъий сўрашган» бўлсада, оила бунга рози бўлмади. Қизнинг она шаҳри Саккезеда, дафн маросими куни, 17 сентябрь куни юзлаб одамлар норозилик намойишига чиқди.

18 сентябрь, якшанба куни Эронда норозилик намойишлари давом этди. Теҳрон университети талабалари «Мен ўлишни хоҳламайман!», «Сенинг қонинг унутилмайди!» плакатлари билан оммавий кўчаларга чиқди. Айрим курд партиялари умумий иш ташлашга чақирди. Эрон матбуоти мамлакатда, айниқса Саккезеда вазият таранглигича қолаётганини хабар қилган.

Норозилик намойишлари фонида Теҳрон полицияси ўринбосари бошлиғи ишдан бўшатилди. Маҳса Аминий билан бўлган воқеани текширар экан, Эрон суд тизими раҳбари Ғулом Ҳусайн Муҳсиний-Эжоий расмийлар «мансабдорлар ва полициячиларнинг хатоларига кўз юммайди», деб ваъда берди.

Ўз навбатида, Эрон полицияси Аминийнинг ўлимига алоқадорлигини рад этиб, қиз полиция бўлимида тўсатдан ҳушидан кетгани ва жисмоний зўравонликка учрамаганини кўрсатувчи видеокузатув камераларидан олинган тасвирларни эълон қилди.

Бу борадаги айбловлар асоссиз, деган Теҳрон полицияси раҳбари Ҳасайн Раҳимий. Шунингдек, у полиция ходимлари ҳар доим бундай ҳолатларнинг олдини олишга ҳаракат қилишини ва аёлларга кийиниш қоидаларини эслатиб туришни ўз вазифаси деб билишини таъкидлаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Испаниядаги Украина элчихонасида портлаш уюштирилди

147 18:50 30.11.2022

Хитойнинг собиқ раҳбари вафот этди

309 16:55 30.11.2022

Ғарб ва ривожланаётган атеизм

515 15:05 30.11.2022

Россиядаги сафарбарлик ва ўлим сонининг ортиши

293 14:42 30.11.2022

Бухарестдаги НAТО саммити: «Биз Путиннинг ғалаба қозонишига йўл қўймаймиз»

269 13:40 30.11.2022

Қандай жирканчлик. Яна бу одамлар бағрикенглик ҳақида гапиришади-я!

1906 12:50 30.11.2022
« Орқага