Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Эрон разведкачиси беш исроиллик аёлни ёллаб олган

2004

12 январь куни полиция ва Бош хавфсизлик хизмати (ШАБАК) Эрон разведка кучлари билан алоқада бўлганликда гумон қилинган беш нафар исроилликни қўлга олгани ҳақида маълумотни эълон қилди.

Нашр қилинган маълумотларга кўра, полиция ва ШАБАК томонидан олиб борилган тергов давомида Байт Шемеш, Холон ва Кфар Саба шаҳарларида яшаган уч нафар исроиллик аёл кузатилган. Учаласи ҳам ўзини эронлик яҳудий Рамбуд Намдар деб таништирган шахс билан узоқ вақт алоқада бўлганлиги аниқланган. Учаласига ҳам фейсбук ижтимоий тармоғи орқали мурожаат қилинган.

Ҳибсга олинганлардан бири, Холон шаҳрида яшовчи 40 ёшли фуқаро Намдор билан бир неча йилдан бери алоқада бўлган. Унинг илтимосига биноан у Тел-Авивдаги АҚШ элчихонаси биносини, Ички ишлар вазирлиги ва "Битуах леуми" миллий суғурта институти бўлимлари биноларини суратга олган ва турли объектларни ҳимоя тизими ҳақида маълумот берган. Охир-оқибат, Намдар исроиллик аёлга яқинда армия сафига чақириладиган 17 ёшли ўғлини махфий маълумотларни аниқлаш учун разведка хизматига боришга кўндиришни таклиф қилган. 

Унинг Исроил армияси разведка қўшинларида хизмат қилаётган ўғли Эрон разведкачиси билан гаплашаётганини билмаган ҳолда Намдор билан мулоқот қилган.

Бундан ташқари, аёл эрига ҳамма нарсани айтиб берганидан сўнг эри унга АҚШ элчихонасини суратга олишга ёрдам берган. Эркак у билан бирга ҳибсга олинган.

Яна икки гумонланувчи, Кфар Саба шаҳрида яшовчи 47 ёшли ва Қуддуснинг 50 ёшли фуқароси ҳам Намдар учун жосуслик қилган ва бунинг учун ҳақ олган. Айғоқчилар Исроилга жиддий зарар етказишга муваффақ бўлган-бўлмагани ҳозирча номаълум.

Қолган маҳбуслар ҳам худди шундай топшириқларни олган, бу Эрон разведкаси агентига самарали маълумот тўплаш имконини берган. Гумонланувчилардан бири Кнессет аъзоси Кети Шитрит (Ликуд) билан боғланишга ҳаракат қилган. 

Ўтган бир ой ичида барча ҳибсга олинганларга нисбатан айблов эълон қилинган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Туркия географик ва стратегик жиҳатдан муҳим давлат” – НАТО Бош котиби

220 23:45 25.05.2022

Мевлут Чавушўғли ва Маҳмуд Аббос Фаластин масаласини муҳокама қилди

149 23:25 25.05.2022

Саудия Арабистони: “Исроил Фаластин муаммосини ҳал қилиши керак!”

272 22:50 25.05.2022

АҚШ ва Хитой тўғридан-тўғри қарама-қаршиликка киришмаслиги керак – Генри Киссинжер

229 22:30 25.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРУН – Ажр

110 21:50 25.05.2022

«Казбек. Осиё арслони»: қалтис ҳаракат

364 21:10 25.05.2022
« Орқага