Эрон Россиядан 5 миллиард доллар ёрдам пули олади

08:30 20.02.2019 426

Эрон парламенти Россиядан 5 миллиард доллар миқдорида қарз олди.

Эроннинг “Mehr” ахборот агентлигининг маълумотларига кўра, қарор 21-март куни мамлакатда бошланадиган келгуси йил бюджетини муҳокама қилган парламент мажлисида қабул қилинди.

Аввалроқ, Москва ва Теҳрон долларларни ишлатишдан воз кечишни ва ўзаро ҳисоб-китобларда миллий валютага ўтишни ният қилганлигини маълум қилди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!