Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Эрон-Саудия музокаралари янги ва яхши босқичга чиқмоқда

499

Ироқ матбуоти хабар беришича, Бағдод ҳаж мавсуми ва Эрон президент сайловлари туфайли қолдирилганидан кўп ўтмай Эрон-Саудия мулоқотининг тўртинчи давраси ўтказилади.

Олдинги учта давра суҳбатларининг натижалари яқин келажакда икки мамлакат ўртасида консуллик алмашинуви ҳамда элчихоналар фаолиятини қайта бошлашга замин яратади. Бир кун олдин Эроннинг Бағдоддаги элчиси И. Масжидий Эрон ва Саудия Арабистони ўртасида музокараларнинг тўртинчи раунди тез орада бўлиб ўтишини айтиб, бироқ учрашувнинг аниқ вақти ва жойини маълум қилмаган.

У Ироқ Бош вазири Мустафо Козимий «музокараларнинг олдинги учта раундида муҳим роль ўйнаганини» таъкидлаб ва Теҳрон «кейинги босқичларда яхши натижаларга эришиш умидида» эканлигини билдирган.

Айтилишича, икки давлат ўртасида ўткир муаммо бўлиб турган Яман инқирозидан чиқиш йўлларини топиш учун ғоя ва фикр алмашиш ниятида Эрон-Саудия-Ироқ комиссиясини тузишга қарор қилинган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қочқинларга ёрдам: Япония Афғонистон ва унинг қўшниларига маблағ ажратади

299 11:20 27.10.2021

Эрон ёқилғи қуйиш шохобчаларига киберҳужум уюштирилган

290 10:22 27.10.2021

Эронда ўзбек тилини ўргатувчи курслар ташкил этилади

765 20:55 21.10.2021

Эрон Президенти ташқи сиёсатни эмас, ички сиёсатни танлади

498 17:29 19.10.2021

Эрон Россиядан қурол олмоқчи

661 11:02 18.10.2021

Туркияда эронлик жосуслар қўлга тушди

2986 08:25 14.10.2021
« Орқага