Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Эрон ва Афғонистонга ҳам COVID-19 хавф солмоқда

435

Афғонистон ва Эрон ўртасидаги чегара ўтиш пункти йўловчилар учун коронавирус пандемияси хавфи туфайли ёпилди, дея хабар беради Анадолу.

Афғонистоннинг Эрон билан чегарадош бўлган Ҳирот вилояти расмийларининг айтишича, чегарабўйи савдо давом этади, аммо Ислом Қала назорат-ўтказиш пункти орқали йўловчилар ўтиши кейинги хабарларга қадар тўхтатилган деб эълон қилинди.

Губернатор Фарҳод Жайлонийнинг матбуот котиби сўзларига кўра, назорат пункти Эрон расмийлари томонидан COVID-19 штаммларининг тарқалишидан хавотирланганлиги сабабли ёпилган. Пойтахт Кобулда Соғлиқни сақлаш вазирлиги пайшанба куни Афғонистон пандемиянинг учинчи тўлқини остида "инқирозий аҳволда" эканлигини эълон қилди.

Шу ҳафта бошида Афғонистонда одамларни профилактика чораларини кўришга ундаш учун мамлакат бўйлаб диний уламолар томонидан қўллаб-қувватланган кампания бошланди. Ҳаж ва дин ишлари вазири Муҳаммад Қосим Ҳалимий диний уламоларни одамларга коронавирус таҳдиди тўғрисида маълумот беришга ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тавсияларини бажаришга ундашга чақирди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили доктор Мирвайс Ализайнинг "Анадолу"га айтишича, шу кунгача мамлакат бўйлаб 400 412 киши коронавирусга текширилди.

"Улардан 59 576 киши вирусни юқтирган ва 2618 киши вирус туфайли вафот этган. Худди шундай, пандемия бошланганидан бери 52 974 киши соғайиб кетди", деган у.

Афғонистоннинг Нью-Деҳлидаги элчихонаси ушбу касаллик билан касалланиш ҳолатлари кўпайиб бораётган бир пайтда Ҳиндистонда камида 30 афғон талабаси ва фуқаролари вафот этганини айтган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Толиблар Афғонистоннинг яна бир туманини эгаллади

554 20:00 14.06.2021

Афғонистоннинг илтимосига биринчи бўлиб Шавкат Мирзиёев жавоб қайтарди

1167 13:10 12.06.2021

АҚШ “Толибон”га қарши ҳужумлар уюштирмоқчи

913 08:55 11.06.2021

Афғонистон хавфсизлик кучлари «Толибон»ни енга олмайдими?

962 20:05 09.06.2021

Афғонистонда яна икки туман «Толибон» назоратига ўтди

830 15:25 07.06.2021

«Толибон»нинг сиёсатга қайтишини исташмоқда

1055 17:00 05.06.2021
« Орқага