Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Эрон ва Саудия Арабистони: беш йилдан кейинги музокаралар

896

Саудия Арабистони ва Эроннинг юқори мартабали расмийлари беш йил олдин узилган дипломатик муносабатларни тиклашга қаратилган тўғридан-тўғри музокараларни олиб бормоқда.

Нашр манбаларга иқтибос келтирган ҳолда 9 апрел куни Бағдодда Ироқ Бош вазири Мустафо Козимий воситачилигида музокаралар олиб борилганини, бу 2016 йилдан буён икки мамлакат ўртасида "биринчи муҳим сиёсий муҳокамалар"га айланганини ёзмоқда.

Қайд этилишича, музокараларда, бошқа нарсалар қатори, “Ансоруллоҳ” (хусийлар) ҳаракатининг Саудия ҳудудига ҳужумлари каби муаммоли мавзу ҳам муҳокама қилинган. Манбаларнинг таъкидлашича, учрашув "ижобий" бўлган. Financial Times нашрининг ёзишича, Саудия Арабистонидан келган делегацияни умумий разведка хизмати раҳбари Холид бин Али ал-Ҳумайдан бошқарган. 

Газета томонларнинг учрашуви АҚШ президенти Жо Байденнинг ядровий келишувни тиклаш ва минтақадаги кескинликни камайтириш бўйича ташаббуслари фонида ўтганига эътибор қаратмоқда. Нашрнинг таъкидлашича, Эрон ва Саудия Арабистонининг музокаралар столига ўтиришига таъсир қилган яна бир омил Ар-Риёзнинг Ямандаги олти йиллик урушни тугатиш, Байден маъмуриятининг қироллик билан муносабатларни қайта кўриб чиқишга ваъда бергани бўлган.

"Музокаралар хусийларнинг ҳужумлари туфайли жадал бўлмоқда, чунки АҚШ музокаралари (ядровий битим бўйича) ҳам тезроқ кетмоқда", дея изоҳ берган учрашув қатнашчиларидан бири.

Шу билан бирга, Ар-Риёздаги юқори лавозимли амалдор Эрон билан музокаралар фактини рад этган. Ироқ ва Эрон ҳукуматлари ҳам изоҳ беришдан бош тортди, дейилади мақолада.

Саудия Арабистонида таниқли шиалар воизи Нимр ал-Нимрнинг қатл этилишидан сўнг  2016 йил январ ойида Теҳрон ва Машҳаддаги дипломатик ваколатхоналарига қилинган ҳужумлардан кейин икки давлат ўртасидаги дипломатик алоқалар тўхтаган эди. Баҳрайн, Судан ва Жибути давлатлари ҳам Ар-Риёз билан бирдамлик туфайли Эрон билан дипломатик алоқаларни узган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Саудия ҳукуматининг «Ҳаж-2021» мавсуми бўйича қарори юзасидан Диний қўмита баёноти

351 18:12 14.06.2021

«Замонлар ўзгарди»: Саудия Арабистони ва Сурия яқинлашиш бўйича музокаралар олиб бормоқда

634 14:45 09.06.2021

Саудия: вазирнинг фармони норозилик чиқармоқда

1884 22:05 02.06.2021

Саудия Арабистони: масжидлардаги овозкучайтиргичлар ҳақида изоҳ берилди

2423 09:35 02.06.2021

Саудия Aрабистони чегарасида тўқнашув юз берди

1382 14:00 01.06.2021

Ҳаж ва умрага тааллуқли масалага ойдинлик киритилди

1823 21:00 31.05.2021
« Орқага