Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Эрон: ядро объектида портлашда гумонланувчи маълум қилинди

881

Эрон расмийларининг таъкидлашича, авариядан бир неча соат олдин мамлакатдан қочиб кетган 43 ёшли Ризо Каримий Натанздаги ядро иншоотида портлаш уюштирган.

Гумонланувчининг фотосурати Эрон ОАВ томонидан эълон қилинган. Эрон разведка хизматлари маълумотларига кўра, у ушбу бино ичига портловчи мослама олиб келган. Портлаш центрифугаларнинг электр таъминоти тизимига қисман зарар етказган.

Натанз ядровий иншоотидаги воқеа 11 апрел куни содир бўлган. Эрон Атом Энергияси Ташкилоти раҳбари Али Акбар Солиҳий бу ҳодисани "ядровий терроризмнинг намойиши" деб атади. Эрон ҳукумати Исроилни аварияга алоқадорликда айблаган ва уранни 60 фоизга бойитиш тўғрисида қарор қабул қилди. Жума куни Исроил расмийлари Эроннинг ядровий давлатга айланишига йўл қўймаслик учун қўлларидан келганича ҳаракат қилишини маълум қилган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Исроил разведкасининг собиқ раҳбари эронлик олимларни ўлдириш билан таҳдид қилди

1228 17:00 12.06.2021

Россия Эронга замонавий жосус сунъий йўлдош сотмоқчи

687 17:25 11.06.2021

Исроил Эрон туфайли АҚШ билан муносабатларига путур етишига ҳам рози

1123 15:12 02.06.2021

Саудия Aрабистони чегарасида тўқнашув юз берди

1382 14:00 01.06.2021

Эрон ҳарбий раҳбарлари Исроилни Аляскага кўчиришни талаб қилди

1944 13:05 30.05.2021

Эронда президентликка номзодлар маълум бўлди

654 10:40 26.05.2021
« Орқага