Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Эрон: зобит ва олимларнинг сирли ўлими серияси давом этмоқда

3421

Ўтган ҳафтада Эрон ОАВлари Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси ҳарбий-ҳаво кучлари зобити Али Камонийнинг ўлдирилгани тўғрисида хабар берди. Шундан сўнг олим Муҳаммад Абедоснинг сирли ўлими маълум бўлди. У сунъий йўлдош ва баллистик ракеталар ишлаб чиқилишида иштирок этган. Ушбу икки шахснинг ўлими олий мартабали эронлик ҳарбий ва олимлари ҳаётининг сирли якуни занжирига қўшилди.

Эрон прессасининг қайд этишича, Камоний мамлакат шарқидаги Ҳумайн шаҳрида ҳалок бўлган. У сўнгги вақтларда вафот этган зобитларга нисбатан паст рутбага эга бўлган. Шу билан бирга унинг ўлими алоҳида қизиқиш уйғотади, сабаби Камоний авиация ва космос соҳасидаги тадқиқотларда иштирок этган.

Муҳаммад Абедоснинг “Симнам” компаниясида фаолият юритгани маълум. FARS агентлиги маълумотларига кўра, “олим мамлакат тузумини мустаҳкамлаш йўлида ҳалок бўлганлар қаторига қўшилди”.

Маълумот ўрнида: Эронда сўнгги ойларда ҳарбий соҳада тадқиқотлар билан шуғулланган қатор шахслар сирли тарзда ҳалок бўлди. Масалан, авиацион муҳандислик соҳасида фаолият олиб борган олим Айюб Интизори  ноодатий шароитларда 4 июнь куни вафот этди. Эрон ОАВлари маълумотига кўра, у овқатланишдан заҳарланиш оқибатида ҳалок бўлган. Унинг қотиллик қурбони бўлгани инкор этилди, аммо қатор саволларни вужудга келтирди. Олим Эрон марказида жойлашган ракеталар ва учувчисиз қурилмалар тадқиқот марказида хизмат қилган.

Кейинчалик мамлакатдаги қатор ОАВлар ядро физикаси олими Камрон Малапур ўлими ҳақида ёзди. У Натанзе атом реакторида ишлаган. Бу ерда бир қанча портлашлар содир  бўлди. Теҳрон ушбу ҳодисада Исроилни айблаган.

Бу ҳодисадан бир неча кун аввал Лондонда жойлашган Iran International сайти «Қудс” махсус кучларининг 840 бўлинмаси қўмондони Исмоил Зода ўз ий томидан қулаб тушиши оқибатида ҳалок бўлганини ёзганди.

Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси вакиллари унинг оиласига Исмоил Зода ўз жонига қасд қилганини ва ўлимидан олдин ёзган мактубида рафиқаси билан ажрашганини бунга сабаб қилиб кўрсатган.

Аммо Iran International  зобитнинг ўлимида Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси қўли борлигини қайд этган. Исмоил Зода хорижликларга 22 май куни ўлдирилган бошқа зобит Сайёд Худойи ҳақида маълумот беришда айбланган. Эронда бу тахминлар инкор қилинмоқда.

Сайёд Худойи ўлимидан бир неча кун ўтиб, Теҳроннинг ҳарбий дронлар ишлаб чиқариладиган туманида муҳандис Жад Бейжи ўлдирилди. The New York Times унинг корхонага номаълум камикадзе-дрон ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганини ёзган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мубашшир Аҳмад:  "Фитна тегирмонига сув қуймаслик керак!"

129 12:55 02.07.2022

Қорақалпоғистондан расмий баёнот

560 12:34 02.07.2022

“16 миллион украиналик гуманитар ёрдамга муҳтож” – БМТ координатори

61 12:20 02.07.2022

Исроилнинг Эронга оид яширин маълумотлари тарқалиб кетди

464 12:00 02.07.2022

Ғарбий Соҳилдаги тартибсизликларда исроилликлар яраланди

119 11:45 02.07.2022

“Муҳожирлар ташналикдан вафот этган” – ХМТ таассуфда

224 11:15 02.07.2022
« Орқага