Янгиликлар

Эронда 70 мингга яқин маҳбус озодликка чиқарилди

803

Эрон суд ҳокимияти раҳбари Иброҳим Раисий коронавирус сабабли вақтинча озодликка чиқарилган 70 минг нафар маҳбусни қамоқхонага қайтариш ниятида эмас, деди.

"Жамоат хавфсизлигига таҳдид пайдо бўлмагунича маҳбусларни озодликка чиқариш давом этади", – дея унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Mizan Online агентлиги.

Аввалроқ Эрон суд ҳокимияти расмий вакили Ғуломҳусайн Исмоилий қамоқхоналардан 54 мингга яқин маҳбус вақтинча озод этилганини маълум қилганди.

Эронда коронавирус ҳақида илк бор хабар қилинган 19 февралдан буён ушбу касалликка чалинганлар сони 6566 нафарга етган, 200 га яқин киши вафот этган. Мамлакатда коронавирус қайд этилмаган бирорта ҳам вилоят қолмаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Жангарилар халифа Умар ибн Абдулазизнинг қабрини таҳқирламоқда

3074 14:35 29.05.2020

Ҳасан Руҳоний Эронда аёлларга нисбатан зўравонлик учун жазони кучайтиришни талаб қилди

793 22:15 27.05.2020

Эрон яҳудийлари Исроилга қарши

1122 11:28 26.05.2020

Иордания Исроилга уруш эълон қила оладими?

1787 22:00 23.05.2020

«Ишончли» Англия банкидан Венесуэла ва Эрон ўз пулларини қайтариб ололмаяпти

567 15:37 21.05.2020

Эрон етакчиси араб давлатларини Фаластинга хиёнатда айблади

1538 13:30 20.05.2020
« Орқага