Янгиликлар

Эронда бир кунда 122 киши коронавирус қурбони бўлган

731

«РИА Новости» вгентлиги берган хабарларга кўра, Эронда бир кунда 1,7 мингдан ортиқ одам коронавирус юқтирган, 122 киши вафот этган.

Эрон соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий вакили Киануш Жаҳонпурнинг маълум қилишича, касалланганларнинг умумий сони 25 мингга, вафот этганлар эса 2 минг кишига яқинлашди.

 «Сўнгги суткада мамлакатнинг турли вилоятларида COVID-19 билан касалланишнинг 1 762 та янги ҳолати қайд этилди. Шуни ҳисобга олган ҳолда касалланганларнинг умумий сони 24 811 кишига етди», — деган у. Шунингдек, 8 913 киши вирусдан тузалганини таъкидлаган.

Киануш Жаҳонпур касалланганлар сонининг ортиши мамлакатда коронавирусни аниқлаш учун кучлар сафарбар этилгани билан бевосита боғлиқлигини таъкидлаган. Хусусан, камида 41 миллион кишининг соғлиғи текширувдан ўтказилган.

Эронда коронавирус қурбонлари сонининг кескин ортиши март ойи ўрталарида кузатилган: бир ҳафтадан кўпроқ вақт давомида ҳар куни қурбонлар сони аввалги кунларникидан ортиқ бўлган. Энг кўп ўлим ҳолати — 149 киши Эронда 19—20 март кунлари қайд этилган. Шундан сўнг 4 кун давомида қурбонлар сони 130 кишидан ошмаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эронда 300 дан ортиқ киши спиртли ичимликлар билан "даволаниб" вафот этди

692 22:30 28.03.2020

Эрондаги вазиятни санкциялар янада қийинлаштиряпти

670 22:00 25.03.2020

АҚШ эпидемия авж олган Эрон ва БААга қарши санкцияларни кенгайтирди

1460 10:30 20.03.2020

Эронда қўлбола арақдан ўлганлар сони ортди

886 00:00 20.03.2020

Эронда ҳар 10 дақиқада 1 киши коронавирусдан вафот этяпти

2441 21:45 19.03.2020
« Орқага