Янгиликлар

Эронда қўлбола арақдан ўлганлар сони ортди

1114

Эронда 6 мартдан бери қўлбола арақдан вафот этганлар сони 180 нафарга етди, дея хабар бермоқда ISNA агентлиги. 

Форс вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Муҳаммад Жавод Муродиённинг маълум қилишича, биргина мазкур вилоятда 6 мартдан бери 427 киши сохта спиртли ичимликлардан заҳарланган. Улардан 65 нафари вафот этган, 14 нафари реанимацияда қолмоқда. 

«Афсуски, бундай нохуш ҳолатга алкоголнинг коронавирусга дори экани ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқаган миш-мишлар сабаб бўлди», – дейди у. 

Охирги кунларда Форс вилоятида ўтказилган назорат тадбирларида 50 минг тонна алкогол олиб қўйилган, қўлбола арақ ишлаб чиқариш ва тарқатиш билан шуғулланганлар қўлга олинган. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрон Исроил мудофаа вазирининг телефонини “бузиб” эшитган – Нетаняху ғазабда

2404 23:06 11.07.2020

Эрон: “COVID-19 тарқалиши кучайса ҳам, иқтисодиётни тўхтата олмаймиз”

513 20:14 11.07.2020

Эронда пандемия бошлангандан бери рекорд даражада ўлим юз берди

733 13:59 10.07.2020

Эрон генерали Сулаймонийнинг ўлдирилиши ноқонуний бўлганми?

1003 08:00 08.07.2020

Оятуллоҳ Али Ҳоманаий: Эрон Фаластин халқини қўллаб-қувватлашдан воз кечмайди

626 17:00 07.07.2020

Эрон ядровий иншоотидаги портлашни Исроил уюштирган(ми?)

868 10:44 07.07.2020
« Орқага