Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Эронда сув таъминотидаги узилишлар намойишларга сабаб бўлди

816

Эрон жанубидаги бир қатор шаҳарларда сув таъминотидаги узилиш сабаб ўтказилган намойишлар тартибсизликларга айланиб кетган. “Евроньюс”нинг хабар беришича, тартибсизликларда бир киши ҳалок бўлган, икки киши яраланган.

Шундай қилиб, саккиз кундан бери давом этаётган намойишларда ҳалок бўлганларнинг сони беш нафарга етди. Намойишлар Ҳузистон вилоятининг Алигударз, Ҳамидия, Шодигон, Моҳшаҳр шаҳарларида кузатилган. Айрим хабарларда хавфсизлик кучлари намойиш қатнашчиларига ортиқча куч қўллагани айтилмоқда.

Эроннинг диний раҳнамоси Оятуллоҳ Ҳаманай намойишчиларни айблаб бўлмаслигини айтиб, мутасаддиларни сув таъминотидаги узилишларни бартараф этишга чақирди.

“Инсонлар муаммоларини айтди, бироқ уларни айблай олмаймиз. Айни пайтда сут таъминотидаги узилишларни ҳал қилиш устида иш олиб борилмоқда”, – деди у. 

Қатар, Исроил, Ливан ва Иордания билан бир қаторда Эрон ҳам чучук сув муаммосидан энг кўп қийналадиган давлат ҳисобланади. Ўтган ҳафтада Эроннинг баъзи ҳудудларида ҳаво ҳарорати 50 даражага чиқиб кетган. Электр ва сув таъминотида кунига 5-6 соатлаб кузатилган узилишлар ортидан намойишлар бошланган. 

Энергетика вазири Ризо Ардаханианнинг айтишича, Эронда айни пайтда охирги 50 йилдаги энг кучли қурғоқчилик кузатиляпти.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрон-Саудия музокаралари янги ва яхши босқичга чиқмоқда

359 12:05 15.09.2021

Aраб давлатлари Эрон ядровий иншоотларини зудлик билан текширишга чақирди

516 09:55 10.09.2021

Эрон ШҲТга қабул қилиниши мумкин

401 12:40 09.09.2021

«Толибон» АҚШ ҳарбий техникасини Эронга бериб юборди

2142 13:47 05.09.2021

«Эрон разведка хизмати Америка жосуслик тармоғини бутунлай йўқ қилди» – The New York Times

2145 21:10 26.08.2021

Исроил бош вазири Эронга қарши Яқин Шарқ коалициясини тузмоқчи

668 09:28 25.08.2021
« Орқага