Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Эронда вакцина ишлаб чиқарила бошлади

1059

Эрон давлат телевидениесининг хабар беришича, соғлиқни сақлаш вазири Саид Немекий иштирок этган маросимда Эроннинг етакчи фармацевтика компанияларидан бири Actover Group томонидан ишлаб чиқарилган Sputnik V вакцинасининг биринчи намуналари намойиш этилган.

Теҳроннинг шимоли-ғарбидаги Баҳористон саноат мажмуасида жойлашган Actover Group компаниясининг ишлаб чиқариш корхоналарида ҳар ой икки миллион доза Sputnik V вакцинаси ишлаб чиқарилади. Вакцина Москвадаги Гамалеи марказида кашф этилган.

Россияда ишлаб чиқарилган Sputnik V вакцинаси 26 январ куни Эронда фавқулодда ҳолатларда фойдаланишга рухсат берилган ва Россия вакцинасининг биринчи партияси 4 феврал куни Теҳронга етиб келган эди.
10 феврал куни Эроннинг Москвадаги элчиси Козим Жалолий икки давлат Эронда Sputnik V  вакцинасини ишлаб чиқариш бўйича келишувга эришганини эълон қилган эди.

Эронда 9 февралда бошланган эмлаш компаниясида  ҳозиргача жами 6 миллион дозага яқин вакцина ишлатилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрон АҚШ устидан ФИФАга шикоят қилди

2123 17:35 28.11.2022

Оятуллоҳ Aли Хоманаий Эрон намойишчиларини террорчилар билан таққослади

458 14:42 27.11.2022

Эрондаги норозилик намойишлари тўхтамаяпти: ҳукумат ён берадими?

944 17:05 26.11.2022

Алиев: Озарбайжонга қарши ҳаракатларига муносиб жавоб берамиз

641 18:30 25.11.2022

Ироқ ва Сурияда Эроннинг таъсири

1493 20:25 20.11.2022

Эрон: намойишчилар Ҳумайнийнинг уйини ёқиб юборишди

2519 13:00 20.11.2022
« Орқага