Озарбайжон ТИВ маълумотларига кўра, ҳужум 27 январь куни Боку вақти билан соат 08:30 да содир этилган.
Калашников автомати билан қуролланган ҳужумчи хавфсизлик постини ёриб ўтиб, элчихона қўриқлаш хизмати раҳбарини ўлдирган. Дипломатик миссиянинг яна икки нафар ходими жароҳатланган, унинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда.
Воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Озарбайжон оммавий ахборот воситалари дипломатик миссия хавфсизлик хизматининг марҳум раҳбари сифатида Орхан Аскеровнинг исмини келтирмоқда.
Норасмий маълумотларга кўра, ҳужум қилган шахс қўлга олинган.