Янгиликлар

Эрондаги вазиятни санкциялар янада қийинлаштиряпти

671

Санкциялар баъзи мамлакатларнинг соғлиқни сақлаш тизимига ҳалокатли таъсир кўрсатяпти ва COVID-19 коронавирусига қарши курашишини қийинлаштиряпти. 

Бу ҳақда БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Мишель Бачелет огоҳлантириш билан чиқиб, Эрон, Куба, Шимолий Корея ва бошқа мамлакатларга нисбатан сакцияларни юмшатишга чақирди.

Эронда коронавирус оқибатида 1800 дан зиёд киши ҳалок бўлди, бу ерда дори-дармон ва тиббий жиҳозлар етишмаяпти. Тақчиллик бошқа мамлакатларда ҳам кузатиляпти, бироқ санкциялар Эронни янада қийин аҳволга солиб қўйган. Эрондаги вазият қўшни Афғонистон ва Покистонга ҳам таъсир кўрсатяпти. 

“Бундай қийин вазиятда дунё аҳолиси саломатлигини асраш ҳамда миллионлаб инсонларнинг ҳуқуқлари ва ҳаётларини ҳимоялаш учун санкцияларни юмшатиш ёки тўхтатиш керак”, – дейди Бачелет.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эронда 300 дан ортиқ киши спиртли ичимликлар билан "даволаниб" вафот этди

701 22:30 28.03.2020

Эронда бир кунда 122 киши коронавирус қурбони бўлган

733 07:27 25.03.2020

АҚШ эпидемия авж олган Эрон ва БААга қарши санкцияларни кенгайтирди

1462 10:30 20.03.2020

Эронда қўлбола арақдан ўлганлар сони ортди

887 00:00 20.03.2020

Эронда ҳар 10 дақиқада 1 киши коронавирусдан вафот этяпти

2442 21:45 19.03.2020
« Орқага