Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Эронлик 14 ёшли қиз Интернетда Қуръон ёдлашни ўргатади

2145

“Қуръон даҳоси” деб таърифланган эронлик ўсмир қиз Ҳаннона Халафий онлайн Қуръон ёдлаш курсида дарс беради.

Унда Қуръон ёдлаш асослари бўйича дарслар, тематик ва мунтазам ёд олиш, ёдланган оятларни қайта кўриб чиқиш ўрин олган.

2015 йилда 9 ёшда бўлган Халафий Дубайда бўлиб ўтган Шайха Фотима бинт Муборак халқаро Қуръон мусобақасида Эрон шарафини ҳимоя қилган.

Ўша пайтда БАА оммавий ахборот воситалари уни Каломи шариф ва унинг оятлари ҳақидаги ҳар қандай саволга жавоб берадиган Қуръон даҳоси сифатида таърифлаган эди.

“Агар сиз унга бирон оят ўқиган бўлсангиз, у сизга қайси жузданлиги, оятнинг рақами, Маккада ёки Мадинада нозил бўлганлигини аниқ айтиб бериши мумкин”, деб ёзган эди ўша пайтда БАА газетаси. Шунингдек, қизча оят Қуръонда қаерда келганлигини - саҳифанинг юқори қисмида, ўртасида ёки пастки қисмида аниқ айта олган.

Халафий етти ёшида бутун Қуръонни ёдлаб олган. Қуръони каримни ўрганишда унга отаси ва онаси ёрдам берган.

Унинг учта акаси ҳам Қуръонни тўла ёдлаган, аммо бундай ўткир хотирага эга эмас.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қозоғистондаги ўзбек фуқароларининг ҳуқуқлари мустаҳкамланди

18 18:35 04.03.2021

Америка энди демократияни ҳарбий йўл билан ёймоқчи эмас

134 18:00 04.03.2021

Суданда қабилалараро тўқнашув: қурбонлар бор

137 17:21 04.03.2021

Шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда: “Саҳифалар” (26-қисм)

185 10:00 04.03.2021

“Динимиз кўр-кўрона тақлиддан қайтаради...”

259 09:00 04.03.2021

Путин ва миллатчиликка қарши кураш

841 08:05 04.03.2021
« Орқага