Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Эронлик аскарларни Қатар амири қутқарган эди

890

Эроннинг собиқ президенти Маҳмуд Аҳмадинажоднинг айтишича, Қатарнинг собиқ амири шайх Ҳамад бин Халифа ал-Тани 2012 йилда Сурияда қуролли гуруҳ томонидан қўлга олинган 57 Исломий инқилоб қўриқчилари корпуси аскарларини озод қилиш учун 57 миллион доллар тўлаган, деб хабар қилмоқда.

Аҳмадинажод Эроннинг Бушердаги тарафдорлари билан учрашувда воқеа 2012 йилда Сурия инқирози бошланганда, қуролли мухолифат гуруҳи Дамашқнинг жанубида эронлик аскарларни олиб кетаётган автобусга пистирма қўйиш пайтида содир бўлганлигини айтган.

2005 йилдан 2013 йилгача ҳокимият тепасида бўлган Ислом Республикасининг собиқ президентининг сўзларига кўра, на Эрон ва на Сурия ҳукумати ҳарбийларнинг озод қилинишини таъминлай олмагач, Қатар расмийлари террорчилар билан алоқа ўрнатиб, Теҳрон номидан тўлов пулини тўлашган.

Шу билан бирга, Маҳмуд Аҳмадинажод Қатар амири Эрон томонидан тўлов эвазига юборилган 57 миллион долларлик чекни қабул қилишдан бош тортганини таъкидлаб, буни икки халқ ўртасидаги дўстлик учун қилганлигини айтган.

Теҳроннинг собиқ ҳокими ва Эроннинг собиқ президенти, мамлакат сиёсий кучларнинг консерватив вакилларидан бири сифатида қараладиган Маҳмуд Аҳмадинажод сўнгги йилларда амалдаги президент Хасан Руҳонийни қаттиқ танқид қилувчи мавқеъни эгаллаган. Эроннинг мўътадил ислоҳотчиларидан бўлган, 2017 йил апрел ойида Ислом инқилоби қўриқчилари кенгаши Аҳмадинажодни ўша йилнинг 19 майида бўлиб ўтган президентлик сайловларида иштирок этишига йўл қўймаган эди.

Бу йил Эронни навбатдаги президентлик сайловлари кутмоқда, улар 18 июн куни бўлиб ўтади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Исроил разведкасининг собиқ раҳбари эронлик олимларни ўлдириш билан таҳдид қилди

1231 17:00 12.06.2021

Россия Эронга замонавий жосус сунъий йўлдош сотмоқчи

689 17:25 11.06.2021

Исроил Эрон туфайли АҚШ билан муносабатларига путур етишига ҳам рози

1123 15:12 02.06.2021

Саудия Aрабистони чегарасида тўқнашув юз берди

1382 14:00 01.06.2021

Эрон ҳарбий раҳбарлари Исроилни Аляскага кўчиришни талаб қилди

1944 13:05 30.05.2021

Эронда президентликка номзодлар маълум бўлди

654 10:40 26.05.2021
« Орқага