Янгиликлар

Эронлик телебошловчи 13 йиллик ёлғон учун узр сўраб, ишдан кетди

3125

Эрон давлат оммавий ахборот воситаларида ишлаб келган иккита журналист ўз ишидан воз кечди ва халқдан 13 йиллик ёлғонлари учун узр сўради. Ходимларнинг ишдан кетиши Теҳрондаги норозилик намойишлари ва Украина фуқаролик самолётининг адашиб уриб туширилишидан сўнг юз берган, дейилади Sof.uz ахборотида.

Fox Newsʼнинг хабар беришича, ишдан кетишдан аввал журналистлардан бири ўзининг Инстаграм саҳифасида узрини эълон қилган, лекин кейинчалик пост ўчирилган.

“Одамларимизни ўлдирилганига ишонишим жуда қийин бўлди... 13 йил давомида алдаб келганим учун мени кечиринглар”, — дейилган эди постда.

Шунингдек, яна бир қанча телебошловчилар юқоридаги каби фикрларни билдиришган. 21 йил давомида телевидениеда ишлаган яна бир журналист-бошловчи аёл ҳам кетишга қарор қилганини ва бошқа ҳеч қачон ОАВ соҳасида ишламаслигини айтган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 8 январ куни эрталаб “Украина халқаро авиалиниялари” компаниясига қарашли самолёт Эронда ҳалокатга учраган эди.

Самолёт Теҳрондаги Имом Ҳумайний аэропортидан кўтарилгандан сўнг қулаб тушган. Хабарларга кўра, самолёт бортидаги барча йўловчилар (170 га яқин) ҳалок бўлган.

Шундан сўнг, Эрон ҳарбийлари “Украина халқаро авиалиниялари”нинг Boeing 737-800 самолёти хато сабабли “душман учоғи” дея қабул қилиниб, уриб туширилганини тан олди ва Эрон ташқи ишлар вазири Жавод Зариф ўз Твиттерида Теҳрон яқинида “Украина халқаро авиалиниялари”нинг самолёти “тасодифан” уриб туширилганини хабар берди. Зарифга кўра, “ҳалокатга АҚШнинг провокацияси туфайли юзага келган инқироз давридаги “инсон хатоси” омили сабаб бўлган”.

Ҳасан Руҳоний: “Эрон чуқур афсусда...”

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тарихда бугун: Ироқ ва Эрон ўртасида уруш бошланди

896 15:41 22.09.2020

Эрон: “АҚШ бизга қарши қон тўкмасдан уруш олиб боряпти”

445 11:45 22.09.2020

АҚШ Эронга қарши БМТ санкцияларини тиклаганини эълон қилди

363 14:44 20.09.2020

Мусаддиқ, Мендерес ва Мурсий: қатл этилган мусулмон арбоблар

1489 19:47 08.09.2020

Жиддий баёнот: “АҚШ ва Эроннинг душманчилиги ИШИД учун қулай”

633 17:27 28.08.2020

Туркия, Россия ва Эрон Суриядаги ҳолат бўйича баёнот беришди

625 18:00 26.08.2020
« Орқага