Янгиликлар

Эронликлар бу йил ҳам умрага бормайди

1766

Эрон Ҳаж ва зиёрат ташкилоти раиси ўринбосари Акбар Ризоий жорий мавсумда ҳам эронликлар умра ибодатини адо этиш учун бормасликларни эълон қилди. Эронликлар учун умра эшиклари 2015 йилдан бери ёпиб қўйилган. Бу ҳақда «RT Arabic» хабар берди.

Акбар Ризоий: «Бу йил ҳам эронликларга умра зиёратини адо этиш имкониятлари қайтарилмайди… Саудия Ҳаж ишлари вазирлиги ва Эрон ўртасида эронликларни умра ибодатини адо этиш имкониятларини қайта тиклаш борасида келишувга эришилмади. Келаси ҳаж мавсумидан сўнг Теҳрон яна фуқароларини умрага жўнатиш учун керакли чораларни кўради. Бу Эроннинг зиёратчиларини ҳурмат ва қадр-қимматини ўрнига қўйишга бўлган талабига Саудия Арабистонининг жавобига боғлиқ бўлади» деган.

Маълумотларга кўра, июль ойида Эрон фуқароларини Саудияга ҳаж ибодатини адо этиш учун юбориши кутилмоқда.

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрон ўз кемасига ҳужумни жавобсиз қолдирмоқчи эмас

923 20:30 14.10.2019

Тарихда бугун: машҳур вазир Низомулмулк ўлдирилди

827 17:30 14.10.2019

Қизил денгизда Эронга тегишли кемада портлаш юз берди

554 09:30 12.10.2019

Эрон ҳарбийлари кутилмаганда Туркия чегарасида машғулотларга киришди

1208 10:51 10.10.2019

Саудия Арабистони Эронга шартларини маълум қилди

1525 14:38 02.10.2019

Руҳоний БМТ штаб-квартирасини АҚШдан бошқа жойга кўчиришга чақирди

1040 08:05 28.09.2019
« Орқага