Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Эроннинг биринчи президенти Парижда вафот этди

1364

Эрон Ислом Республикасининг биринчи президенти бўлган Абулҳасан Банисадр бугун 88 ёшида Париждаги Сальпетриер касалхонасида вафот этди.

1979 йилда Эронда Муҳаммад Ризо Паҳлавий бошчилигидаги монархия ағдарилиши натижасида Эрон Ислом Республикаси тузилган эди. Ҳукумат тепасига Руҳуллоҳ Ҳомайни бошчилигидаги шиа руҳонийлари элитаси келди ва у мамлакатнинг олий раҳбарига айланди.

Банисадр Ҳомайнининг ҳамкасби бўлган ва инқилобий органларда кўплаб юқори лавозимларни эгаллаган: Ислом инқилоби кенгашининг аъзоси бўлди, кейин Ҳомайнининг ўринбосари этиб тайинланди, иқтисодиёт ва молия вазирлиги, айни пайтда ташқи ишлар вазирлигини бошқарди. Шунингдек, у Эроннинг биринчи конституциясини ишлаб чиқишда қатнашган.

Банисадр 1980 йил 25 январда 76,5 фоиз овоз билан президент этиб сайланди. Аммо 1980 йилда бошланган Эрон – Ироқ уруши туфайли Ҳомайни мамлакатни ва ҳарбий ҳаракатларни бошқара олмасликда айблаб, Банисадрдан бош қўмондонлик ваколатларини олиб ташлади. 1981 йил июнь ойида парламент Банисадрга "руҳонийларига қарши қаратилган ҳаракатлар учун" деган айблов билан импичмент эълон қилди, кейин Ҳомайнининг ўзи Банисадрни президентликдан озод қилиш тўғрисидаги фармонга имзо чекди. 

Шундан сўнг Банисадр бошқа қатор сиёсатчилар билан бирга Эрондан кетди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Саудия Арабистони ва Эрон муносабатлари яхшиланмоқда

286 14:40 17.01.2022

Эрон разведкачиси беш исроиллик аёлни ёллаб олган

1642 19:05 13.01.2022

Фаридуддин Аттор Нишопурий нигоҳида жаҳонда тинчлик ва осойишталик ўрнатилиши

1265 21:52 12.01.2022

«Исроилнинг асосий муаммоси – Эрон» 

678 10:15 11.01.2022

Тарихда бугун: Теҳронда Украина самолёти уриб туширилди

395 10:05 08.01.2022

Эронни авиаҳалокат учун жавобгарликка тортишмоқчи

455 16:20 07.01.2022
« Орқага