Янгиликлар

Эроннинг ҳужумида америкалик аскарлар контузияга учраган

1479

АҚШнинг Ироқдаги Айн ал-Асад ҳарбий базасига 8 январь куни Эрон амалга оширган ҳужумда бир неча аскар жароҳат олган. Бу маълумотни АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENТCOM) тасдиқлади. 

Ҳужум оқибатида 11 нафар аскар контузияга учраган, уларнинг мияси чайқалган бўлиши мумкин. Defense One нашрининг ёзишича, жароҳат олган аскарлар Германия ва Кувайтга олиб келинган, улар ҳали ҳам шифокорлар назоратида қолмоқда. 

Эрон 8 январь куни Американинг Ироқдаги иккита ҳарбий базасига ракеталар отган эди. Бу ҳужум эронлик генерал Қосим Сулаймонийнинг 3 январь куни Бағдодда ўлдирилишига жавоб бўлди. 

АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам, Пентагон ҳам Эроннинг ҳужумида америкалик аскарларга зарар етмаганини айтган эди.

Идлибда қон тўкилиши тўхтамаяпти, масжидлар ҳам нишонга олиняпти

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Афғонистонликларнинг ҳеч бири урушдан “бенасиб” қолмади...

155 11:00 24.02.2020

Америкалик мусулмонлар президент сайловида кимга овоз беради?

745 17:30 22.02.2020

“Толибон билан шартнома имзоланади”

416 16:30 22.02.2020

Афғонистон: тинчликка умид уйғондими?

370 15:00 22.02.2020

Қачонгача «лайлак ҳайдаб» юрамиз?!

1971 09:20 22.02.2020

11 нафар АҚШ фуқаросида коронавирус аниқланди

327 17:45 21.02.2020
« Орқага