Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Эшак гўштини сотиш бўйича фатво эълон қилинди

10207

Мусулмонлар идораси Фатво қўмитаси мамлакатимизнинг турли ҳудудларида эшак гўшти сотилаётганига муносабат билдирди.

Қайд этилишича, эшак гўштини одамлар истеъмоли учун сотиш асло мумкин эмас. Шунингдек, истеъмоли мумкин бўлмаган бошқа маҳсулотларнинг савдоси ҳам мумкин эмаслиги таъкидланган.

«Бу мутлақо мумкин эмас. Чунки шариатда истеъмоли ножоиз бўлган нарсанинг савдоси ҳам ножоиз деган қоида бор. Эшак гўштининг ҳаромлиги Ҳайбар ғазоти кунида Пайғамбаримиз Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам тарафларидан баён қилинган очиқ ҳақиқатдир. Бунга Имом Бухорий ўз саҳиҳларида Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилиб келтирган ҳадис далил бўлади», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ йўл ҳаракати қоидаларини бузиш юзасидан ҳам фатво эълон қилинган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:
« Орқага