Ислом

Эшик

1199

Гоҳида сенга ризқ эшиклари беркилиб қолади. Ҳаракат қиласан, фойдаси бўлмайди. Ҳар сафар эшик тақиллатсанг эшик берк бўлади. Йўлга чиқсанг, йўлингда тўсиқ қўйилган бўлади. Ҳайрон бўлиб қоласан. Нега бундай, ё Раббим?!

Бундай ҳолатларда агар Аллоҳ ҳоҳласа, сендан рози бўлса, У билан сулҳ тузсанг, беркилган эшикларни очишига ишонишинг лозим. Қарабсанки, қийинчилик осонликка, торчилик кенгчиликка, қийинлаштириш осонлаштиришга, ташвишинг хотиржамликка ва Аллоҳдан узоқлик эса яқинликка айланиб турибди!

Эҳтимол Аллоҳ таоло ердаги барча эшикларни ёпиб, Ўзи томон йўналишингни ҳоҳлаётгандир. Самонинг эшиги доимо очиқ. У ёпилмайди.

Демак, ер юзидаги эшиклар барчаси сен учун ёпиқ бўлса бунинг маъноси шуки, сен Аллоҳ билан сулҳ тузишингни, Унга илтижо қилишингни, Унга таваккал қилишингни, Унгагина таянишингни, сени овозингни эшитишни Аллоҳ ҳоҳлаб само эшигини очяпти.

Ана шунда заифлигингни қувватга, ҳайратингни ҳидоятга, фақирлигингни бойликка ва хавфингни омонликка айлантиради!

Муҳаммад Ротиб Набулсий

УЛАШИНГ:

Теглар:
« Орқага